Кириш Регистрация
05/09 00:00 Бетис 1-0 Реал Мадрид
05/09 00:00 Ипсвич 0-2 Ливерпуль
05/09 16:30 Ньюкасл 2-2 Борнмут
05/09 18:00 Қўқон-1912 1-1 Динамо
05/09 18:00 Сўғдиёна 5-2 Машъал
05/09 18:00 Фиорентина 1-2 Торино
05/09 19:00 Брентфорд 1-1 Сандерленд
05/09 19:00 Брайтон 1-1 Лидс
05/09 19:00 Фулхэм 2-3 Кристал Пэлас
05/09 19:00 Манчестер Сити 1-0 Ковентри Сити
05/09 19:00 Ноттингем Форест 0-0 Тоттенхэм
05/09 19:15 Атлетик Бильбао 3-0 Атлетико
05/09 20:15 Қизилқум 3-2 Бухоро
05/09 21:00 Интер 3-2 Наполи
05/09 21:30 Райо Вальекано - Расинг
05/09 21:30 Халл Сити - Астон Вилла
05/09 23:45 Рома - Аталанта
06/09 00:00 Вильярреал - Депортиво
06/09 18:00 Эвертон - Ман. Юнайтед
06/09 18:00 Фрозиноне - Венеция
06/09 18:00 Парма - Монца
06/09 19:15 Валенсия - Барселона
06/09 20:30 Арсенал - Челси
06/09 21:00 Болонья - Сассуоло
06/09 21:30 Осасуна - Алавес
06/09 21:30 Малага - Леванте
06/09 23:45 Ювентус - Милан
07/09 00:00 Эспаньол - Севилья
07/09 21:30 Кальяри - Лечче
07/09 22:00 Хетафе - Сельта
07/09 23:45 Удинезе - Лацио

Astana Arlans муддатидан аввал плей-оффда. Uzbek Tigers’нинг имконияти қандай?

Баҳо:
+ | -

Бутунжаҳон бокс сериясининг (WSB) VII мавсум «C» гуруҳи 4-тури доирасида Ўзбекистоннинг Uzbek Tigers жамоаси 18 март, шанба куни Тошкентдаги «Ўзбекистон» спорт мажмуасида Хитойнинг China Dragons боксчиларига қарши баҳс олиб бориб, 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва мавсумдаги иккинчи ғалабасини расмийлаштирди.

Шу куни гуруҳ пешқадами – Қозоғистоннинг Astana Arlans боксчилари ўз уйида Россиянинг Patriot Boxing Team жамоасига қарши баҳс юритди ва 4:1 ҳисобида зафар қучди. «C» гуруҳи 4-туридан кейин қозоғистонлик боксчилар жамоаси бирорта мағлубиятсиз 12 очко билан 1-ўринда бормоқда ва муддатидан олдин плей-оффга чиққан. 2 та мағлубият ва 2 та ғалабадан кейин Uzbek Tigers очколари сонини 6 тага етказиб, гуруҳда 4-поғонадан 2-ўринга кўтарилиб олди.

«А» гуруҳида Колумбиянинг Colombia Heroicos боксчилари ҳам нимчорак финал масаласини ҳал қилиб улгурган. Ўтган йилги чемпион – Кубанинг Cuba Domadores боксчилари ҳам катта эҳтимол билан плей-оффга йўл олади.

«B» гуруҳида вазият бироз чигаллашган. Бир йўла 3 жамоа ҳисобида 7 очко мавжуд. Уларнинг барчаси қолган жангларда фақат ғалаба учун рингга чиқишини тахмин қилиш қийин эмас.

Маълумот ўрнида, WSB доирасида Uzbek Tigers 2017 йил ҳисобидан 4 та жанг ўтказди. Ўзбекистонлик боксчилар аввалига Хитойда China Dragons’дан 2:3 ҳисобида енгилган бўлса, кейин Қозоғистонда Astana Arlans’га 1:4 ҳисобида имкониятни бой берганди. Тошкентда бўлиб ўтган 3-турда Uzbek Tigers Россиянинг Patriot Boxing Team жамоасини 5:0 ҳисобида таслим қилишга эришди. 4-турда эса Ўзбекистон жамоаси China Dragons’ни 5:0 ҳисобида ютди ва сафардаги мағлубият учун реванш олди.

Uzbek Tigers гуруҳ босқичи 5-турини 1 апрель куни Тошкентда Astana Arlans’га қарши ўтказади. Сўнгги турда эса Ўзбекистон жамоаси Россияга сафар уюштириб, 22 апрель куни Patriot Boxing Team билан куч синашади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 13:12, 20.03.2017.
Ўқилди: 24862 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик