Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

Федерер янги рекорд соҳибига айланди

Баҳо:
+ | -

АҚШнинг Индиана-Уэллс шаҳрида бўлиб ўтган "BNP Paribas Open - 2017" турнирининг бош соврини швейцариялик машҳур теннисчиси Рожер Федерерга насиб этди.

Мукофот жамғармаси 7 913 405 АҚШ долларини ташкил этган мазкур турнир финалида Федерер ўз ҳамюрти Станислас Вавринкани 2 сетда (6:4, 7:5) мағлуб этди. Сўнгги сетда Федерер 5та брейк пойнтнинг 3тасидан унумли фойдаланиб, ўз фаолиятида бешинчи маротаба ушбу турнир бош совринини қўлга киритди.

Бу билан Рожер Федерер "Мастерс" туркумидаги турнирда ғолиб чиққан ёши энг катта теннисчи бўлди. У совринни қўлга киритган пайтда 35 ёшу етти ойлик эди. Бу соврин Федерер учун фаолиятидаги тўқсонинчиси бўлди.

Аввалги рекорд америкалик Андре Агассига тегишли бўлиб, у 2004 йили "Мастерс" туркумига кирувчи Цинциннатидаги турнирни 34 ёшу уч ойлигида ютган эди.

Федерер мазкур ғалаба эвазига 1000та рейтинг очкосини ҳам қўлга киритди ва АТП рейтинг жадвалида 6-поғонага кўтарилиб олди.

Манба: uzreport.uz
Киритилди: 21:04, 20.03.2017.
Ўқилди: 9079 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.