Кириш Регистрация
23/07 20:00 Сурхон 1-2 Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор 1-1 Қизилқум

Владислав Косминин: «Олмалиқ»? Мураббий, яшаш, овқатланиш ва стадион менга ёқди»

Баҳо:
+ | -

Белоруслик ҳимоячи Владислав Косминин ушбу мавсумда "Олмалиқ" шарафини ҳимоя қилмоқда. У нима учун фаолиятини Ўзбекистонда давом эттиришга қарор қилгани ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

– Мавсум якунланганидан кейин агентим менга қўнғироқ қилди ва хориж чемпионатларидан бир нечта вариантларини таклиф қилди. Учта яхши вариант бор эди: «Факел» (Россия), «Арка» (Польша), «Олмалиқ» (Ўзбекистон). Дастлабки таклиф Ўзбекистон клуби раҳбариятидан тушганди, аммо мен уларга жавоб беришга шошилмадим. Боиси, менга кўпроқ Россия ва Польша вариантлари қизиқроқ туюлганди. Аммо улардан аниқ таклиф тушмади. Шу боис, кўрикдан ўтиш учун Ўзбекистонга йўл олдим. "Олмалиқ" сафида бир ҳафта шуғулланиб, назорат ўйинида иштирок этдим. Мураббий менинг ўйинимдан қониқиш ҳосил қилди ва менга шартнома таклиф қилди. Ўйлаб кўриш учун вақт олдим ва кейинчалик шартномага имзо чекдим.

— Қайси омиллар сизни ўзига жалб қилди?
— Биринчи навбатда, албатта, бу мураббий. Виктор Кумиков – тажрибали мутахассис. У Қозоғистоннинг «Шахтёр» клуби билан Европа чемпионлар лигаси мусобақасида яхши натижаларни қайд этди. Шунингдек, яшаш, овқатланиш шароитлари ва стадион менга ёқди. Яширмайман, молиявий жиҳат ҳам аҳамиятга эга бўлди. Сўнгги йилларда мен ўйнаган белорусь клубларида молиявий муаммолар бор эди. Шунинг учун мен Беларусь чемпионатини тарк этишга қарор қилдим. Чемпионатимиз йилдан йилга ўсмасдан, бир жойда турибди.

Манба: by.tribuna.com
Киритилди: 12:17, 21.03.2017.
Ўқилди: 10855 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» янги юлдуз трансфери учун икки ҳужумчисидан бирини қурбон қилишига тўғри келади [4720]

Усмон Дембеленинг вакиллари трансфер бўйича илк музокараларни ўтказишди [3814]

«Бугун трансферни эълон қиламиз». «Барселона» президенти янги футболчи келиши ҳақида маълум қилди [3665]

Фликнинг «Барселона» юлдузи билан муносабатлари бузилди [3638]

Шомуродов ва Файзуллаев Конференциялар лигасидаги ўйин учун юқори баҳоларга лойиқ кўрилди [2982]

«Реал»нинг инсайдларни ҳисобга олган ҳолда тузилган таркибини кўрдингизми? [2543]

Жорже Мендеш Барселонага келди [2412]

«Реал» Родри учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди [2187]

Расман: «Манчестер Сити» 135 миллион евролик трансферни эълон қилди [1810]

«Интер Майами» Левандовскининг МЛСдаги дебют ўйинида «Чикаго»ни мағлуб этди. Суарес дубль муаллифи бўлди (видеошарҳ) [1636]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик