2018 йилда Россияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун учун кураш олиб бораётган Ўзбекистон терма жамоаси бугун навбатдаги муҳим ўйинни ўтказади.
Самвел Бабаян бошчилигидаги жамоа Сурияга қарши сафарда баҳс олиб боради. Аслида бу учрашув сурияликлар учун ҳам сафар мақомига эга. Боиси, учрашув нейтрал мамлакат — Малайзияда бўлиб ўтади. Боз устига, баҳс янги стадионга кўчирилди ва бу майдонга ҳали Сурия ҳам мослашиб улгурмаган.
Терма жамоамиз деярли 10 кундан бери ушбу баҳсга тайёргарлик олиб борган бўлса, ўйиндан 4 кун олдин Малайзияга етиб борди ва маҳаллий шароитга мослашишга ҳаракат қилди.
Жамоамизда жароҳатлар туфайли айрим муаммолар бор. Аммо, умид қиламиз, таркибда жароҳатланган футболчиларнинг ўрнини боса оладиган ўйинчилар етарлича топилади. Энг муҳими, жамоамиз ғалабага ишонган ҳолда, майдонда иштиёқ билан тўп суришса, албатта ғалаба биз томонда бўлади.
Ҳозирда Ўзбекистон 9 очко билан "А" гуруҳида 3-ўринда бормоқда. Терма жамоамиз бугун ғалаба қозониб, гуруҳ пешқадами бўлиб олиш эҳтимоли йўқ эмас. Сабаби, асосий рақобатчиларимиз Эрон ва Жанубий Корея терма жамоалари сафарда Қатар ва Хитойга қарши қийин сафар ўйинларини ўтказишади ва улар очко йўқотишлари мумкин.
Кутамиз. Сурия-Ўзбекистон учрашуви 17:00да бошланади.
Ўзбекистон терма жамоаси таркиби:
Дарвозабонлар: Александр Лобанов (“Пахтакор”), Игнатий Нестеров (“Локомотив”), Муроджон Зухуров (“Бунёдкор”).
Ҳимоячилар: Егор Кримец (“Бейжинг Гуоань”, Хитой), Ислом Тўхтахўжаев (“Локомотив”), Анзур Исмоилов (“Чанчунь Ятай”, Хитой), Даврон Ҳошимов (“Пахтакор”), Олег Зотеев (“Локомотив”).
Ярим ҳимоячилар: Отабек Шукуров (“Бунёдкор”), Марат Бикмаев (“Локомотив”), Жалолиддин Машарипов (“Локомотив”), Элдор Шомуродов (“Бунёдкор”), Одил Аҳмедов (“Шанхай СИПГ”, Хитой), Азиз Ҳайдаров (“Аш-Шабаб”, БАА), Вадим Афонин (“Оренбург”, Россия), Саламат Қуттибоев (“Локомотив”), Сервер Жепаров (“Сепаҳон”, Эрон), Жамшид Искандеров (“Пахтакор”), Сардор Рашидов (“Ал-Жаиш”, Қатар).
Ҳужумчилар: Александр Гейнрих (“Ордабаси”, Қозоғистон), Игорь Сергеев (“Пахтакор”), Темурхўжа Абдухолиқов (“Ас-Сайлия”, Қатар).
Сурия терма жамоаси таркиби:
Дарвозабонлар: Иброҳим Алма (“Ал-Иттиҳод” Сурия), Аҳмад Маданиа (“Ал–Жаиш”, Сурия), Маҳмуд Юсуф (“Виктори”, Мальдив ороллари).
Ҳимоячилар: Аҳмад Ал-Солиҳ (“Хенан Жианье”, Хитой), Алаа Аш-Шбли (“Нафт Ал-Васат”, Ироқ), Муайяд Ажан (“Нафт Ал-Васат”, Ироқ), Ҳуссаин Жеваед (“Ал-Завра”, Ироқ), Умар Миданий (“Ал-Ваҳда” Сурия), Ҳоди Ал-Масри (“Ал-Ваҳда”, Сурия).
Ярим ҳимоячилар: Маҳмуд Ал-Мавас (“Умм Салал”, Қатар), Осама Омари (“Ал-Ваҳда”, Сурия), Ҳолид Ал-Мубаед (“Ал-Ваҳда”, Сурия), Одай Ал-Жафал (“Ал-Нажаф”, Ироқ), Тамер Муҳаммад (“Дофар”, Уммон), Амро Женият (“Ал-Шабаб”, Уммон), Фаҳд Юсуф (“Ал-Жазира”, Иордания), Иззеддин Ал-Авад (“Ал-Жаиш”, Сурия), Вайел Ал-Рифаи (“Ал-Жазира”, Иордания).
Ҳужумчилар: Омар Харбин (“Ал-Ҳилол”, Саудия Арабистони), Насуҳ Ал-Накдали (“Ал Иттиҳод”, Сурия), Фирас Ал-Ҳатиб (“Ал-Кувайт”, Кувайт), Аҳмад Ал-Доуни (“Ал-Нажаф”, Ироқ), Мардик Мардикиан (“Ал-Жазира”, Иордания).
ЖЧ-2018 саралаш, Осиё, 6-тур
"А" гуруҳи
16:35. Хитой - Жанубий Корея
17:00. Сурия - Ўзбекистон
21:00. Қатар - Эрон
"В" гуруҳи
17:00. Ироқ - Австралия
17:00. Таиланд - Саудия Арабистони
20:30. БАА - Япония