Кириш Регистрация

«Қўқон-1912» клубининг икки нафар футболчиси ёшлар терма жамоасига чақирилди

Баҳо:
+ | -

Жасур Абдураимов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-22 ёшлар терма жамоаси 21–27 март кунлари Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида ўқув-машғулотлар йиғинини ўтказади.

Йиғин доирасида Жасур Абдураимов шогирдлари 23 март куни Қатар U-22 термасига қарши, 25 март куни эса Канада U-22 термасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Ушбу йиғинга «Қўқон-1912» асосий таркибининг икки вакили – Жавоҳир Сидиқов ва Андрей Сидоров таклиф этилган.

Ёшлар терма жамоаси билан Қатарга жўнаб кетган қўқонликлар 25 март куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Кубоги доирасидаги «Сурхон»га қарши баҳсни ўтказиб юборишади. 28 март куни клубимиз ихтиёрига келиб қўшилиши кутилаётган ушбу ўйинчилар 31 март куни бўлиб ўтадиган вилояти дербиси – “Нефтчи”га қарши кечадиган баҳсда майдонга тушиши мумкин.

Таъкидлаш жоизки, ушбу ўқув-машғулот йиғини Ўзбекистон U-22 ёшлар терма жамоаси учун 2018 йили Хитойда бўлиб ўтадиган Осиё Чемпионатига саралаш босқичи учун тайёргарлик вазифасини ўтаб беради.

Эслатиб ўтамиз, 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё Чемпионати финал босқичи 2018 йилнинг 9–27 январь кунлари Хитойда ўтказилади.

Манба: kokand1912.uz
Киритилди: 10:30, 23.03.2017.
Ўқилди: 4576 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [5908]

Ибраҳимович Ла Лиганинг энг яхши футболчисини айтди: Рафинья ТОП-3'да эмас [3421]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3033]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2687]

ОФК Миллатлар лигасини йўлга қўймоқчи — турнир ЖЧ ва Осиё кубоги саралашига боғланади [2114]

Фред: "Роналдуга қарши гапириб бўлмайди, ҳаммаси унинг қоидалари бўйича бўлиши керак" [2027]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [2003]

Оғир мағлубиятдан сўнг Гаттузонинг ўзига келиши қийин бўлган [1922]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [1902]

"Мираброр Усмонов кубоги-2026": Ўзбекистон U-20 Саудия Арабистони пенальтилар сериясида мағлуб этди [1814]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик