Испания терма жамоаси бош мураббийи Хулен Лопетеги жамоанинг ўйини мухлисларга ёқаётганини айтди.
«Испания терма жамоаси туфайли одамларнинг шашти баланд, биз буни ҳис қилмоқдамиз.
Ўйин услуби? У футболчиларнинг имкониятларидан келиб чиқади. Биз асосий фалсафадан воз кечмаган ҳолда, алоҳида тактик услубни қўллаш имкониятига эгамиз» - деди Лопетеги Marca хабарида.