Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Александр Лобанов: «Ишонинг, Сурия термасини мағлубиятга учратамиз»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон миллий жамоасининг сурияликларга қарши кечадиган ўйини арафасида термамизнинг биринчи рақамли дарвозабони Александр Лобановдан интервью олиб, унинг муҳим учрашув арафасидаги фикрлари билан қизиқдик.

- Учрашувга катта иштиёқ билан тайёргарлик кўряпмиз, - дея сўз бошлади «Пахтакор» посбони. - Футболчиларнинг кайфиятлари аъло даражада ва ўйлайманки, ана шу кўтаринкилик 23 март кунги ўйиндан кейин ҳам сақланиб қолади. Бир нарсани аниқ айта оламан, барча ўйинчилар ғалаба учун борларини беришга тайёр туришибди.

- Тошкентдан Дубайга парвоз қилдинглар ва у ердан Малайзияга етиб бординглар. Иқлимга мослашиш қандай кечяпти? Умуман, об-ҳаво ҳақида гапирсангиз.

- Барчага маълумки, Малайзияда намгарчилик юқори. Атрофини океан ва денгиз ўраб туради. Ҳозирда кун иссиқ. Узоқ парвоздан кейин анча ўзимизга келиб олдик (кулади).

- Иқлим жамоамизнинг ўйинига ҳамда натижага салбий таъсир ўтказмасмикан?

- Қийинчилик бўлади, лекин натижага у даражада таъсир ўтказади, дея олмайман. Иккала жамоа футболчилари ҳам бир хил шароитда ўйнашади.

- Виталий Денисовнинг майдонга туша олмаслиги ҳақидаги хабарни терма жамоадагилар қандай қабул қилишди?

- Албатта, бу биз учун катта йўқотиш. Лекин майдонга 11 нафар футболчи тушади. Витянинг ўрнини билдирмасликка ҳаракат қиламиз. Унинг жойини ким эгалласа ҳам, майдонда икки ҳисса куч билан ўйнаши шарт.

- Рақибни ўрганиш жараёни қандай кетяпти?

- Йиғиннинг илк куниданоқ Сурия термасини ўрганишни бошлаганмиз. Рақиб қандай кучга эга эканлигини Жанубий Корея ва Эронга қарши кечган ўйинларда намойиш этди. Ҳимояси мустаҳкам. Футболчилари ҳақиқий жанговар руҳда. Жисмонан жуда яхши тайёргарликка эга. Бежизга гуруҳимиз пешқадамларидан очко тортиб олишмади.

- Сиз айтгандек, Ж.Корея ҳам, Эрон ҳам сурияликлар дарвозасини ишғол қила олмади. Бу ҳолат сизларни ташвишга солмаяптими?

- Йўқ. Ишончим комил, биз Сурия терма жамоаси дарвозасини ишғол қила оламиз. Буни Тошкентдаги ўйинда ҳам исботлаганмиз.

- Сизнингча, сурияликлар ҳимоявий тактика танлашармикан?

- Ҳа, менимча ҳимоядан ўйнашади. Ҳар ҳолда очиқ футбол намойиш этишмаса керак. Қарши ҳужумда бизни жазолашга уриниб кўришади. Шундан эҳтиёт бўлиш лозим.

- Бу эса бизнинг вазифамизни оғирлаштиради, шундайми?

- Замонавий футболда «автобус» деган тушунча пайдо бўлган. Лекин мезбон сифатида ҳужум уюштиришга мажбурлар, чунки улар ҳам очко олишлари керак.

- Сурия термасини ниманинг эвазига мағлуб этишимиз мумкин?

Бу ҳали ҳаммаси эмас давоми: www.iff.uz

Манба: stadion.uz
Киритилди: 12:39, 23.03.2017.
Ўқилди: 12400 марта.
Фикрлар: 15 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.