Кириш Регистрация

Баскетбол. Евролига. «Эл-Класико»да «Реал»нинг қўли баланд келди

Баҳо:
+ | -

Кеча баскетбол мухлислари Европа лигасининг мунтазам чемпионатидан ўрин олган “Эл-класико” гувоҳига айланишди. Унда “Реал Мадрид” баскетболчилари “Барселона” клубига қарши паркетга тушди.

Бу мавсумда омадсизлик кўчасига кириб қолган каталонияликлар муддатидан аввал плей-офф босқичига чиқишдан мосуво бўлиб улгуришди. “Реал” эса аксинча турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

Мазкур баҳсда ҳам юқоридаги омиллар муҳим рол ўйнади ва унда “Реал” қийинчиликсиз ўз рақибини мағлуб этди. Баҳс давомида “Барселона” бош мураббийи Георгиос Бартсокас ҳакамлар билан тортишганлиги сабаб иккинчи чорак якуни арафасида баҳсдан четлатилди. Бу эса меҳмонларнинг имкониятини янада пасайтириб юборди. Якунда “Реал Мадрид” 85:69 ҳисобида зафар қучиб пешқадамликни сақлаб қолди.

Евролига.
Мунтазам чемпионат.
27-тур.
Реал Мадрид Испания – Барселона Испания
85:69 (22:13, 19:14, 23:24, 21:18)
Реал Мадрид: Серхио Юл (21), Аён (14), Рендолф (13), Тейлор (3), Мачюлис (2) – старт; Томпкинс (9), Керролл (8), Хантер (8), Дончич (5), Руди Фернандес (2).
Барселона: Райс (12), Томич (12), Олесон (9), Перпероглу (7), Клавер (5) – старт; Копонен (11), Ренфро (5), Наварро (4), Везенков (3), Диане (1), Эрикссон (0).

Манба: uzreport.uz
Киритилди: 12:53, 23.03.2017.
Ўқилди: 7688 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4905]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4643]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4350]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3820]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3542]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3480]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [3309]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2975]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [2724]

«Реал» ярим ҳимоячиси Англия клубига ўтиши мумкин [2404]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик