Ўзбекистон терма жамоаси кеча Сурияга ютқазиб қўйганидан кейин таниқли собиқ футболчи, кейинчалик мураббийлик фаолиятини олиб борган Азамат Абдураимов Фейсбукдаги саҳифаси орқали ўзининг қисқа ва лўнда қилиб маълум қилди:
"Футболни алдаб бўлмайди...".
Демак, терма жамоамизда маромига етказилмаган, тўғри ёндашилмаган қандайдир ишлар борки, мутахассис уларни кўра олган. Тўғри ишламасдан футболда ютиб бўлмайди, дарҳақиқат, футболни алдаб бўлмайди.
Ушбу пост тагида муҳокамалар давом этар экан, Азамат Абдураимов терма жамоани бошқарганида бу ўйинда ғалаба қозонишини ишонч билан таъкидлаган.
"Агар терма жамоани мен бошқарганимда, ғалаба қозонган бўлардик. Афсуски, термани менга беришмайди".
"Сурия термаси юқори сафидаги жамоа эмас. Бундай жамоага ютқазиш аламли. Беъмани ўйин кўрсатганимиз икки карра аламли. Бу ўйинда қўлга киритишимиз мумкин бўлган максимум натижа бу дуранг эди", - дея ўз фикрларини билдирган мутахассис.