Украина терма жамоаси бош мураббийи Андрей Шевченко ЖЧ-2018 саралашида Хорватия термасидан учралган мағлубиятга (0:1) шарҳ берди.
"Ўйинимиз қовушмагани бор гап. Агар Модрич ва Ракитич бўлмаганида бизга осонроқ бўлар эди. Аммо улар таркиб эдилар, ҳал қилувчи вазиятда Лука иштирокида бўлди. У юқори савияли ўйинчи, унинг ёрдамида жамоаси ўзининг устунлигини намойиш қилди.
Биз эса шундай вазиятлардан фойдалан олмадик. Ҳа, биз майдон марказида тўп назоратини қзлга олмоқчи дик, аммо голгача ҳам хатолар қилдик. Хорватлар майдон марказида устунлик қилди, биз қанотлардан фойдаланмоқчи бўлдик", - дейди Шевченко.