Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца - Ювентус
23/12 01:00 Бетис - Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Қаҳрамон Асланов мақоласи: “Биз ҳеч қачон жаҳон чемпионатига чиқмаймиз”

Баҳо:
+-1 | -

Фейсбукда терма жамоалар мркази ходими Шерзод Игамбердиевнинг журналистлар билан мунозарасини ўқиб чиқдим. Бир фикр эътиборимни тортди. Игамбердиев бизнинг даражамиз Осиёдаги кўпгина давлатлардан пастроқ экани ва улардан юқори ўринни эгаллашни кутиш қийин эканини айтибди.

– Ниманинг ҳисобига биз жаҳон чемпионати йўлида Хитой, Эрон, Австралия, Қатар, Япония, Корея, Саудия Арабистони, БАА каби терма жамоаларни ортда қолдира оламиз? Қайси факторлар ҳисобига? – деб куюниб савол беради Игамбердиев.

Албатта, масалан, мен ўша давлатлар аҳолисидан кўпроқ маош олишни, яхшироқ яшашни ўзимдан ўзим талаб қила олмайман. Лекин ўртоқлар, футбол ҳақида гаплашяпмиз-ку? Бу футбол!

Яқинда Сэр Алекс Фергюсоннинг автобиографиясини қайта ўқиб чиққандим. Илгари эътибор бермаганим бир жиҳат диққатимни тортди.

Фергюсон ўз мураббийлик фаолиятидаги баъзи учрашувлар ҳақида ҳикоя қилар экан, ўз жамоаси устунлигини ҳаддан ташқари бўрттириб юборган. Мисол учун, 2013 йил ЕЧЛ нимчорак финалидаги “Реал”га қарши ўйин ҳақида ёзганда, “ўша ўйинда агар вазиятлардан фойдаланганимизда, биринчи таймдан кейин 5:0 ҳисобида олдинда бораётган бўлишимиз керак эди” деган. Ёки “Олд Траффорд”да бўлиб ўтган “Манчестер Сити” (1:6) га қарши ўтган мудҳиш учрашув тафсилотларини айтиб берар экан, “аслида биринчи голни ўтказиб юборгунимизча, биз катта устунликка эга бўлаётгандик ва бемалол тўртта гол уришимиз керак эди” деб ёзади.

Ўша ўйинларни томоша қилган инсон сифатида айтишим мумкинки, “Юнайтед”нинг устунлиги бу қадар бўлмаган, албатта, рақиблар ҳам етарлича имкониятга эга бўлганликлари эсимда.

Фергюсон бошқа ўйинни кўрганми? Фергюсон ўйинларни бошқача кўрганми?

Агар бу гаплар ўша ўйинлардан кейинги матбуот анжуманида айтилса, тушунса бўлади, мураббий бундай гаплар орқали шогирдларини руҳини кўтариш, уларга ишонч бахш этиш учун бундай сўзлардан фойдаланади. Ёки ҳозир ҳам Фергюсон мураббийлик билан шуғулланаётган бўлганида, бошқа гап, бундай гаплар орқали, у ўз устунлигига урғу бериши мумкин. Аммо мураббий бунга муҳтож бўлмаган пайтда бу гапларни ёзяпти, тўғрими?

Демак гап шундаки, Алекс Фергюсон ўша ўйинлар пайтида ҳам ичидан шундай фикрлаган. Жамоаси “Реал” дарвозасига беш-олтита гол уриб ташлаши мумкинлигига ўзи ҳам ишонган. Балки Фергюсоннинг муваффақиятлари сири ҳам шундадир. Мураббий психолог бўлиши керак деймиз, аммо у ўзи гапираётган гапларига ўзи ишонса, шогирдларини ҳам ишонтириши, хис қилдиришини анчагина осонроқ кечиши шубҳасиз.

Футболни тушуниш, вазиятга, рақибга баҳо бериш, ўйинни таҳлил қилиш даражаси Фергюсонда ҳаммамиздан баланд бўлгани шубҳасиз, лекин бу унинг ишончига, курашувчанлигига халақит бера олмаган.

Яхшиям шундай одамлар бор, агар дунёда ҳамма бизнинг терма жамоалар марказимиз ходими каби фикрласа, “Лестер” ҳеч қачон чемпион бўлмайди, “Атлетико” Чемпионлар лигаси финалида, Исландия Европа чемпионати чорак финалида ўйнамайди, Ўзбекистон ҳеч қачон жаҳон чемпионатига чиқмайди.

 

Қаҳрамон Асланов

Манба: maydon.uz
Киритилди: 16:12, 25.03.2017.
Ўқилди: 21163 марта.
Фикрлар: 33 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.