Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам ҳужумчи Карим Бенземанинг терма жамоага чақирилмаслиги тўғрисида гапиришни истамади.
«Бенземанинг чақирилмаслиги борасида ҳеч нарсани айтолмайман. Айни пайтда Люксембург ва Испанияга қарши ўйинларга диққат-эътиборимни қаратганман. Мана шу ўйинлардаги ғалаба бизни қизиқтирмоқда» - деди Дешам.
Эслатиб ўтамиз, Бензема 2015 йилда жамоадоши Вальбуэнага қарши товламачилик қилгани учун терма жамоадан четлитлганди.