Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Андрей Фёдоров: "Бугун омад биз тарафда бўлди"

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Кубоги доирасидаги "Андижон" - "Нефтчи" (1:1, пен. 3:5) баҳсидан сўнг фарғоналиклар устози Андрей Фёдоров журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

- Бугун ўзимиз истагандек ўйин кўрсата олмадик. Нафақат "Нефтчи"нинг балки "Андижон"нинг ўйини ҳам қовушмади. Чунки майдоннинг ҳолати яхши эмас эди. Шу сабабли узун паслар орқали ўйин ташкил қилдик. Кетма-кет "дерби"ларни ўтказяпмиз. Бугунги баҳсда кўпроқ ҳимояда тартибли ҳаракат қилиб, ҳужумдаги имкониятлардан унумли фойдаланишга урғу бердик. Музаффаровнинг четлатишидан сўнг дуранг натижани ушлаб қолишга ва вазиятни пенальтиларгача олиб боришга ҳаракат қилдик. Чунки бир киши кам бўлиб қолгандик. Пенальтилар сериясида эса омад биз тарафда бўлди. Ғалабадан хурсандман. Мухлисларни ҳам мазкур муваффақият билан табриклайман. Стадионда бизни Фарғонадан келиб қўллаб-қувватлаган мухлисларга шунингдек ёш футболчи мухлисларимизга ҳам раҳмат деб қоламан.
Шерзод Ҳакимовда кичик жароҳат бор эди. Ҳамза Каримов эса маълум сабабларга кўра тайёргарлик жараёнига кеч қўшилди. Шу сабабли мазкур футболчилар баҳсни ўтказиб юборишди. Яна бир бор айтиб ўтаман, бундай майдонда яхши ва сифатли футбол кўрсатиш қийин, - деди Фёдоров.

Манба: fcneftchi.uz
Киритилди: 20:27, 25.03.2017.
Ўқилди: 8238 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3157]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [2043]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Колумбия Мундиал учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди [1784]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1767]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1658]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1444]

Иқтидорли футболчи Франция термасидан воз кечиб, Марокашни танлади [1436]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1382]

«Барселона» «Манчестер Сити» футболчиси учун курашда фаворит [1326]

Мбаппе Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1281]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик