"Атлетико" бош мураббийи Диего Симеоне жамоанинг собиқ ҳужумчиси Диего Костанинг ЕЧЛ 2013/14-мавсумида "Реал" билан финал учрашувидаги ўйини ҳақида эслади.
"Финалда уни биринчи дақиқадан ўйнатиб хато қилганманми? Агар шундай имконият туғилса, яна уни биринчи дақиқадан ўйнатар дим. Қандай қилиб жамоанинг нг яхши ўйинчиси ўйнамаслиги керак?
Ўшанда унинг жароҳати йўқ эди. Унинг майдонда қандай югурганини кўрганмидингиз? Ўшанда "бу йигит финалда 45 дақиқа ўйнаб берса бўлди" дегандим. Бу Диего Коста эди. Эслайсизми, Месси чемпионлар лигаси финалида ўйнай олмаган эди. Коста ўша вақтда "Атлетико" учун худди Месси "Барселона"га муҳим бўлгани каби керакли эди", - эслайди Симеоне.