Ўзбекистон кубогининг 1/16 финали доирасидан ўрин эгаллаган “НБУ-Осиё” – “Металлург” жамоалари ўртасидаги учрашув пойтахтлик мухлислар қатори Ғузорнинг “Шўртан” жамоаси мураббийлари ҳам кузатиб боришди.
Зеро, мамлакат чемпионатининг 4-турида Бекободда меҳмон бўладиган “Шўртан” устозлари Ихтиёр Каримов ҳамда Микола Шевченколар мазкур ўйинга шунчаки томошабин эмас, кейинги рақиб ўйинини ўрганиш мақсадида келганлиги ҳеч кимга сир эмас.
Учрашувда бекободликлар йирик ҳисобда ғалаба қозонишган бўлишса-да, ғузорлик мураббийларни ҳайрон қолдирадиган даражада ўйин намойиш этишгани йўқ. Фақатгина тажриба борасидаги устунлик якунда ҳисобнинг 3:0 бўлишини таъминлади. Аслида пойтахт вилояти вакиллари яратилган барча вазиятлардан унумли фойдаланишганида ҳисоб бундан-да йирикроқ кўриниш оларди. Ўз навбатида мавсумдаги биринчи расмий ўйинини ўтказган банкчиларда ҳам бир қатор имкониятлар бўлди. Катта иштиёқ билан тўп сурган биринчи лига вакилларига баъзи вазиятларда тажриба ҳамда омад етишмаган бўлса, аксарият ҳолатларда Ҳикмат Ҳошимов бошчилигидаги ҳимоячилар ва дарвозабон Суҳроб Султоновнинг маҳорати гол киритишларига халақит берди.
Учрашувдан кейин “Металлург” устозлари натижадан қониқиш ҳосил қилганликларини, ўйиндан эса кўнгиллари тўлмаганликларини яширишмади. Кубок учрашувидан кейин “Металлург” футболчиларига бир кунлик дам берилди. Эртадан жамоа “Шўртан”га қарши учрашувга тайёргарликни бошлайди.
“НБУ-Осиё» (Тошкент) – «МЕТАЛЛУРГ» (Бекобод) – 0:3 (0:1). Тошкент. “НБУ” стадиони. 114 томошабин.
Ҳакамлар: И. Танташев -8,7; Ҳ. Шодмонов – 9,0; А. Қўлдошев – 9,0; Ж. Мухторов – 9.
Назоратчи: Г. Имомов (Тошкент).
Голлар: Зоҳид Абдуллаев (42, 53), Дилмурод Каримов (90).
"НБУ-Осиё": Санжар Йўлдошев, Миршод Файзиев, Ҳумоюн Аъзамов, Рашид Шаробиддинов, Шоҳрух Абдураҳмонов, Суннатулла Абдуллажонов, Рамзиддин Тўхтаназаров, Собит Синдаров, Беруми Абдунабиев, Орифжон Абдуғаффоров, Жаҳонгир Аҳмадов.
Заҳира: Орипхўжа Абдухолиқов, Алишер Салимов, Равшан Дўсматов, Саиджон Сотиболдиев, Даврон Тўронов, Аваз Исматов, Сойибжон Сафаров.
"Металлург": Суҳробжон Султонов, Ҳикмат Ҳошимов, Дониёр Одилов, Аюбхон Нўъмонов, Санжар Қодирқулов, Давронбек Каримқулов, Зоҳид Абдуллаев, Мирғиёз Сулаймонов, Камронбей Копадзе, Жаҳонгир Абдумўминов, Дониёр Исмоилов.
Захира: Зафар Сафоев, Дилмурод Каримов, Фарҳод Намозов, Муроджон Тошматов, Алишер Зиёвуддинов, Исломбек Исоқжонов, Тимур Усмонов.
Огоҳлантиришлар: Р.Шаробиддинов (45+1), О.Абдухолиқов (76) – М.Сулаймонов (29), Д.Абдумўминов (45+1), К.Копадзе (47), Д.Исмоилов (63), З.Абдуллаев (77), Ф.Намозов (90+2).
"Реал" швед футболчиси учун 100 миллион евро тўлашга тайёр [2333]
51 йил ўтиб: Брюс Лининг сирли ўлими тафсилотлари аниқланди [2300]
"Эл-класико" асоратлари давом этади. Бу сафар уч нафар шахс ҳибсга олинди [2063]
Эндрикка бир вақтнинг ўзида 5 та жамоа қизиқиш билдирмоқда [1957]
"Манчестер Сити" юлдузи қамалиши мумкин [1857]
Лига1. "Ланс" "Марсель"га қарши ўйин қайдномасини эълон қилди (фото) [1802]
"Манчестер Сити" - "Тоттенхэм" ўйинини 17 та футболчи ўтказиб юбориши кутилмоқда [1791]
"Тоттенхэм" Гвардиоланинг қўрқинчили тушига айланиб қолди [1777]
СПЛ. "Ал-Ҳилол" суперкамбэк қурбони бўлди [1699]
Аббос Файзуллаев ЦСКАнинг «Ростов»га қарши ўйинида энг ёмон футболчилардан бири бўлди [1691]