Англия терма жамоаси бош мураббийи Гарет Саутгейт ЖЧ-2018 саралашида Литва устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) фикрлари билан ўртоқлашди.
"Келажакда биз тўпни тезроқ ҳаракатлантиришимиз лозим. Бизда бугунгидан кўра яхшироқ ўйнай оладиган индивидуал кучли ўйинчилар бор. Баъзан ғалаба қозонишингга ишониб, бор маҳоратингни ишга солмайсан.
Бугун сафимизда иккита жуда ёш марказий ҳимоячилар ўйнади, бу жиддий бонус. Ҳаммаси ўз қўлимизда, иккита асосий рақибимиз билан ўз уйимизда ўйнаймиз.
Бугун рақибга тўхтовсиз прессинг уюштирган вақтлар бўлди. Биз ўйинни назорат қилдик, шунчаки учинчи голни ура олмадик", - дейди Саутгейт.