"Манчестер Юнайтед" ва Англия терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси Рио Фердинанд хотини Ребекканинг вафоти унга оғир ботганини айтди.
«Хотинимни яхши кўрардим. Афсуски у саратонни енгиб ўтолмади. Унинг ўлимидан сўнг уч фарзандим билан қолдим. Бизга осон бўлмаяпти» - деди Фердинанд.
Айни пайтда футболчи саратондан жабрланган бошқа оилаларга ҳам ёрдам қўлини чўзмоқда, уларга далда бериб, мусибатни енгиб ўтиш бўйича ўз тажрибаси билан бўлишмоқда.