«Атлетико» ҳимоячиси Филипе Луишнинг гапига кўра, у британиянинг Daily Mail нашрига ҳеч қандай интервью бермаган.
«Мен ҳеч қачон Daily Mail наўрига интервью бермаганман. Аммо уни «олган» Глен Уильямснинг фантазиясига қойил» - деб ёзди Луиш твиттерда.
18 март куни Daily Mail "Атлетико" футболчисидан олинган интервьюни эълон қилган, унда Чемпионлар лигасидан ўрин олган "Лестер"га қарши ўйин ҳақидаги фикрлар жой олганди.