«Сандерленд» клубининг 34 ёшли ҳужумчиси Жермейн Дефо Англия терма жамоаси билан ЖЧ-2018 мусобақасида иштирок этишдан умидвор бўлмоқда.
Футболчи саралаш мусобақасининг Литвага (2:0) қарши ўйинида гол муаллифи бўлган эди.
«Жисмимни яхшироқ англаб бораяпман. Ҳамма ўзини ўйин пайтида яхши ҳис қилишни истайди. Шунинг учун ҳам ўз устимда ишламоқчиман. Криотерапия, уқалаш ва вегетарианча овқатланиш орқали жисмоний ҳолатимни яхши даражада ушлаб турмоқчиман» - деди Дефо Sky Sports хабарида.