«Лестер» клубининг собиқ бош мураббийи Клаудио Раньери истеъфога чиқарилгани ҳақидаги хабарни қандай қабул қилганини айтди.
«Бу хабар биринчи навбатда афсус ва надоматдан кўра, мени кўпроқ ҳайрон қолдирди.
Фаолиятимда кўп нарсани кўрганман, аммо бунақасига ҳеч қачон дуч келмаганман. Футболда бунақаси учраб туради, аммо бу иш мени лол қолдирган.
Келажагим? Sky телеканали мени 10 апрель куни ўтказиладиган ўйинда шарҳловчиликка таклиф қилди. Ўша пайтгача бирор бир янги нарса айтолмайман» - деди Раньери.