"Боруссия" ҳужумчиси Эмре Мор бир куни келиб "Реал" ўйинчисга айланиш орзуси ҳақида гапирди.
"Борусия" - дунёнинг энг кучли клубларидан бири, бу ерда кўп нарсаларни ўрганяпман. Аммо мен "Реал"да ўйнамоқчиман ва юлдуз бўлмоқчиман. Бунга ҳали жуда эрта бўлсада, менинг энг катта орзум - "Реал" либосини кийиш.
Ўзимни яхши биламан ва "Барселона"да ҳам ўйнай оламан. Қачон? Ҳозирча билмайман", - дейди Мор.