Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Эдгардо Бауса: «Ғалабага ҳамиша ишонаман»

Баҳо:
+ | -

Аргентина терма жамоаси мураббийлари иш олиб борадиган корпусга кирганда, кўзингиз иккита катта суратга тушади. Бу Сесар Луис Менотти ва Карлос Сальвадор Билардонинг расмларидир. Аргентина термаси айнан шу мураббийлар қўл остида 1978 ва 1986 йилларда жаҳон чемпионлигини қўлга киритган.

- Бу ерда иш бошлаганимдан буён суратим шу деворда бўлишини истаганман,-деб гап бошлади «Альбиселесте»нинг ҳозирги устози Эдгардо Бауса FIFA.com. сайтига берган интервьюсида.— Биламан бу шарафга эришиш осон бўлмайди. Чунки бунинг учун камида жаҳон чемпионлигини қўлга киритишингиз керак. Бироқ айнан шундай ўйлар ишимга сидқидилдан киришишимга ёрдам беряпти. Мундиалда ғолиб чиқиш учун жамоани қандай тайёрлаш кераклигини биламан.

Бауса мақсадга эришиш учун қандай машаққатли йўлларни босиб ўтиш лозимлигини яхши билади. Шунга қарамай, у ЖЧ-2018 саралаш баҳсларида Жанубий Америка минтақаси турнир жадвалига эътибор бермайди. Айни пайт аргентиналиклар 5-ўринни банд этиб туришибди. Бу эса жамоага фақат халқа­ро ўтиш босқичида иштирок этиш ҳуқуқини беради, холос.

- Турнир жадвалига қарашимга ҳожат йўқ. Шундоқ ҳам кўчада ҳар куни эслатиб туришади. Ҳозирда миямда фақат иккита фикр бор. Биринчиси, жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритиш. Иккинчиси эса, Россиядаги турнирда финалга чиқиш.

Бугун Аргентина терма жамоа­сини оғир ўйин кутиб турибди. Жамоа Буэнос-Айресда Чилини қабул қилади. Чилиликлар жадвалда тўртинчи ўринда боришмоқда ва аргентиналиклардан бир очко кўп жамғаришган. Албатта, бу ўйинни финалга тенгласа бўлади. Хабарингиз бор, Аргентина қаторасига иккита Америка кубогининг финалида Чилига пенальтилар сериясида имкониятни бой берганди.

- Бу ўйинни финалга тенгламаган бўлардим. Лекин айнан шу учрашув катта аҳамиятга эга. Энг аввало, жамоа­дан иккита финал қарғишини олиб ташлаш керак. Ўша учрашувларда биз мағлуб бўлмаганмиз, аммо пенальтилар сериясида ютқазганмиз. Бир сўз билан айтганда, Чилига қарши ўйин жуда муҳим. Чунки жадвалдаги асосий рақобатчимиз ҳам айнан Чили. Агар ғалаба қозонсак, қарғишдан қутулган бўламиз.

Бауса футболчиларнинг руҳий тушкунликка тушишларидан эмас, балки рақибнинг кучли эканидан чўчийди, холос.

- Терма жамоамизнинг барча футболчилари сайёранинг энг яхши клубларида тўп суришмоқда. Чилиликлар майдон марказида анча кучлилар. Яхши прессинг ташкил қилишади ва калта пасларда ўйнашади.

Эътиборли томони, Чили терма жамоаси бош мураббийи Хуан Антонио Пицци Баусанинг дўстидир. Чилига қарши учрашувдан сўнг Аргентинани яна бир қийин ўйин кутиб турибди. Кейинги турда Бауса жамоаси денгиз сатҳидан 3600 метр баландликда жойлашган Боливия пойтахти Ла-Пасга ташриф буюради.

- Барчаси вазиятга боғлиқ. Дастлаб Чилига қарши ўйнаймиз. Ундан кейин ўз майдонида жуда кучли ҳисобланган Боливия билан ўйин кутиб турибди. Боливияликлар ҳам жадвалдаги ўринларини ўнглаб олишга ҳаракат қилишмоқда.

Боливия жорий саралаш бос­қичида ўз майдонида иккита ўйинда ғалаба қозонди. Бауса Эквадорнинг «ЛДУ Кито» жамоасида беш йил фаолият олиб борган. Шундай экан, тоғ шароитида қандай ўйнаш лозимлигини яхши билади. Замонавий жамоалар комбинацион футболдан ташқари, бўлажак ўйинга қандай режа тузишни ҳам яхши ўзлаштириб олишди. Сўнгги 20 дақиқада кучли ўйин намойиш қилиш муҳим.  Аргентиналиклар устозининг айтишича, унинг жамоаси кераксиз беш очкони йўқотган. «Альбиселесте» кутилмаганда ўз майдонида Парагвайга имкониятни бой берди ва Перу билан дуранг ўйнади. Агар шу баҳсларда 100 фоизлик натижа қайд этилганида, Аргентина терма жамоаси турнир жадвалида юқорироқ ўринда бўлиши аниқ эди. Шу боис ҳам навбатдаги иккита тур аргентиналиклар учун муҳим аҳамият касб этади.

- Бизнинг минтақада турнир жадвали бунчалик тиғиз бўлганини эслай олмайман. Агар Чилини мағлуб этсак, мундиалга чиқиш учун ажо­йиб имкониятга эга бўламиз. Бу футболчилар ва мамлакат халқи учун ажойиб воқелик бўларди. Ҳаёт мени шу нарсага ўргатди - омадсизлик ва омаднинг орасидаги фарқ ўта қисқа. Аммо ўз олдимга ҳамиша юқори мақсадларни қўяман ва ғалабага ҳамиша ишонаман.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 11:58, 30.03.2017.
Ўқилди: 6824 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [5906]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [2946]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [2868]

ОЧЛ-2: «Ан-Наср» йирик ғалаба билан финалга йўл олди [2522]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [1916]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1860]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1843]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1687]

Ла Лига. «Эльче» бир киши кам бўлиб қолган «Атлетико» устидан иродали ғалабани қўлга киритди [1498]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1489]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик