Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

“Бунёдкор-2006” Россиядаги турнир финалига чиқди

Баҳо:
+ | -

“Бунёдкор”нинг 2006 йилда таваллуд топган тарбияланувчилари айни кунларда Россиядаги халқаро турнирда иштирок этишмоқда.

Акмал Рисқуллаев бошчилигидаги тарбияланувчилар Ставрополь ўлкасида Россия қаҳрамони Владислав Духин хотирасига бағишланган халқаро мусобақада муваффақиятли иштирок этмоқда.

Турнирда жами 12та жамоа 4та гуруҳга бўлинган ҳолда ғолиблик учун курашга киришишган эди. Биринчи турда бунёдкорчилар Новопавловскнинг “Каскад” жамоаси устидан 11:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Голларга Абдураҳмон Абдусаматов (3та), Абдураҳим Исмоилов (3та), Никита Карпенко (3та), Отабек Болтаев ва Муслим Жамолиддинов муаллифлик қилишди.

Иккинчи тур учрашувда Ставрополнинг “Кожанный мяч” клуби билан куч синашилди ва унда ҳисоб очилмади – 0:0. Шу тариқа, ёш “қалдирғочлар” гуруҳда биринчи ўрин билан чорак финалга йўлланма олишди.

1/4 финалда Астраханнинг “Волгарь” клуби 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратилди. Учрашув тақдирини ҳал қилган ягона гол Шамсиддин Турсунмаҳаммадов томонидан киритилди.

Ярим финал учрашуви анчайин қизиқарли ва кескин курашларга бой тарзда ўтди. Белгороднинг “Радуга” клубига қарши кечган баҳснинг асосий қисмида кучлар тенг келди – 1:1. Жамоанинг ягона голини шу куни ўзининг таваллуд айёмини нишонлаган Абдураҳим Исмоилов киритдию Асосий вақтда дуранг қайд этилгач, ғолиб пенальтилар сериясида аниқланди. “Лотереялар баҳси”да тарбияланувчиларимиз омадлироқ чиқишди ва рақибдан 4:2 ҳисобида устун келишди.


30 март куни маҳаллий вақт билан 14:00да (Тошкентда 16:00 бўлади) ҳал қилувчи финал учрашуви бошланади. Унда Акмал Рисқуллаев бошчилигидаги “Бунёдкор-2006” жамоаси “Краснодар” клуби тарбияланувчилари билан куч синашади.


Манба: fcbunyodkor.com
Киритилди: 12:05, 30.03.2017.
Ўқилди: 5753 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.