«Арсенал» яримҳимоячиси Месут Ўзил Германия чемпионатига қайтиши мумкинлиги ҳақида гапирди.
«Бунинг имконияти бор. Балки Бундеслигага қайтарман. Агар уйимга яқинроқ жойда ўйнасам, оилам ҳам, айниқса онам хурсанд бўларди.
«Арсенал»да ўйнаш менга ёқади. Бу ерда яна бир йиллик шартномам бор, аммо вазият ўзгариши ҳам мумкин» - деди 28 ёшли Ўзил.
Эслатиб ўтамиз, Ўзил аввал "Реал", "Вердер" ва "Шальке" шарафини ҳимоя қилган.