Кириш Регистрация
05/03 00:30 Астон Вилла 1-4 Челси
05/03 00:30 Фулхэм 0-1 Вест Хэм
05/03 00:30 Брайтон 0-1 Арсенал
05/03 00:30 Манчестер Сити 2-2 Ноттингем Форест
05/03 01:15 Ньюкасл 2-1 Ман. Юнайтед
05/03 19:00 Навбаҳор 0-1 Бухоро
05/03 19:15 Машъал 0-2 Локомотив
05/03 19:30 Сурхон 0-3 Нефтчи
06/03 01:00 Тоттенхэм 1-3 Кристал Пэлас
06/03 19:00 Бунёдкор - Динамо
06/03 19:15 Сўғдиёна - Насаф
06/03 19:30 Хоразм - ОКМК
07/03 00:45 Наполи - Торино
07/03 01:00 Сельта - Реал Мадрид
07/03 18:00 Осасуна - Мальорка
07/03 19:00 Кальяри - Комо
07/03 20:15 Леванте - Жирона
07/03 22:00 Аталанта - Удинезе
07/03 22:30 Атлетико - Реал Сосьедад

Рўзиқул Бердиев: "Бугунги ғалабага ҳамма бирдек ҳисса қўшди"

Баҳо:
+ | -

"Насаф"-"Сўғдиёна" (4:0) учрашуви ниҳоясига етгач, мезбонлар устози Рўзиқул Бердиев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Бугунги ўйинда биз рақибга босим ўтказа олдик. Рақибни хато қилишга мажбур қилдик. Биринчи бўлим ўрталарида  ўйинимизни бўшаштириб юбордик. Рақиб эса бундан фойдаланишга ҳаракат қилди ва вазиятлар яратишга уринди.

Бугунги учрашувдаги ғалаба ҳақли равишда қўлга киритилди. Учрашув ҳисоби бундан ҳам йирикроқ бўлиши мумкин эди. Аммо шогирдларим бир қанча вазиятлардан унумли фойдалана олмадилар. Бугун йигитлар майдонда эркин ҳаракат қилишди.

Биз жамоавий ўйин намойиш этамиз. Майдонга тушган барча ўйинчиларимиз ўзларига юклатилган вазифаларни тўлиқ адо этишди. Бугунги ғалабага ҳамма бирдек ҳисса қўшди.

Жароҳати туфайли кейинги пайтларда Фарруҳ Сайфиев хизматидан фойдалана олмаяпмиз. Шукурки, у ҳозир умумий гуруҳ машғулотларига қайтди. Умид қиламанки, кейинги ўйинларимизда ушбу тажрибали ўйинчимиз майдонга тушишга тайёр бўлиб қолади. Дарвозабонимиз Элдорбек Суюнов ҳозир тўлиқ машғулотларда иштирок этмоқда. У майдонга тушишга тайёр. У кейинги ўйинларда бизга албатта ёрдам беради" - деди Бердиев.

Манба: fcnasaf.uz
Киритилди: 22:17, 30.03.2017.
Ўқилди: 7777 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.