Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Неймар: «Серхи Роберто «ПСЖ»га гол урганида, лайнсменга қарадим ва ўйладим: «Югур, худо ҳақи, марказга қараб югур!»

Баҳо:
+ | -

«Барселона» ҳужумчиси Неймар Европа чемпионлар лигасининг нимчорак финал босқичи жавоб ўйинидаги ҳиссиётлар борасида ўз фикрларини билдириб ўтди. Эслатиб ўтамиз, каталонияликлар биринчи ўйинда 0:4 ҳисобида ютқазиб, жавоб баҳсида 6:1 ҳисобида ғалаба қозонишди ва чорак финалга чиқишди.

– Яқинда «Барселона» «ПСЖ» устидан ғаройиб ғалабани қўлга киритиди. Бу фаолиятингиздаги энг яхши ўйинми?

– Бу учрашув ўзининг аҳамияти ва ҳиссиётлари бўйича муҳим ўйин бўлди. Бу баҳс ҳаттоки Олимпиада, Конфедерациялар кубоги ва Чемпионлар лигаси финалидан ҳам ўтиб кетди. Олтинчи гол урилган пайтдаги эҳтиросни олдинроқ ҳеч қачон ҳис қилмагандим. Масалан, Олимпиада ҳам фаолиятимдаги энг муҳим мусобақа бўлганди.

– Серхи Роберто «ПСЖ» дарвозасига олтинчи голни урганида нималарни ҳис қилдингиз? Голли ҳужум ривожланаётганда нималарни ҳис қилдингиз?
– Серхи Роберто гол урганида, мен дарҳол қанот ҳакамига қарадим ва ўйладим: «Югур, худо ҳақи, майдон маркази томон югур!» Орадан 1 сония ўтиб, у югура бошлади. Шундан кейин хурсандчилик, ақир-чақир бошланди. Буни сўз билан ифодалаб бера олмайман. Эҳтирослар жўш уриб кетди.

Эслатиб ўтамиз, Чемпионлар лигасининг чорак финал босқичида «Барселона» «Ювентус» билан тўқнаш келади.

Манба: bombardir.ru
Киритилди: 08:11, 31.03.2017.
Ўқилди: 16168 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.