Кириш Регистрация
17/04 18:00 Локомотив 0-2 Навбаҳор
17/04 19:00 ОКМК 3-2 Бухоро
17/04 20:15 Сурхон 0-1 Қизилқум
17/04 21:30 Сассуоло - Комо
17/04 23:45 Интер - Кальяри
18/04 16:30 Брентфорд - Фулхэм
18/04 18:00 Удинезе - Парма
18/04 18:00 Нефтчи - Насаф
18/04 19:00 Лидс - Вулверхэмптон
18/04 19:00 Ньюкасл - Борнмут
18/04 19:00 Машъал - Хоразм
18/04 20:15 Пахтакор - Динамо
18/04 21:00 Наполи - Лацио
18/04 21:30 Тоттенхэм - Брайтон
18/04 23:45 Рома - Аталанта
19/04 00:00 Челси - Ман. Юнайтед
19/04 15:30 Кремонезе - Торино
19/04 16:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
19/04 18:00 Верона - Милан
19/04 18:00 Эвертон - Ливерпуль
19/04 18:00 Астон Вилла - Сандерленд
19/04 18:00 Ноттингем Форест - Бёрнли
19/04 18:15 Қўқон-1912 - Андижон
19/04 20:30 Манчестер Сити - Арсенал
19/04 21:00 Пиза - Женоа
19/04 23:45 Ювентус - Болонья

Олий лига. “Динамо” 4-турда тўхтатилди

Баҳо:
+ | -

«Навбаҳор» Олий лига 4-тур ўйинлари доирасида Самарқандда “Динамо”га қарши ўйнади.

Учта турда 100 фоизли натижани намойиш этиб, мусобақа жадвалида карвонбошилик қилиб келаётган самарқандликларни “Навбаҳор” таслим этишга муваффақ бўлди.

Биринчи бўлим “лочинлар” устунлигида ўтди дейиш мумкин. Чунки қанотлардан ташкил этилган ҳужумлар ва дарвозага йўлланган зарбалар бўйича Мўминжонов шогирдлари рақибдан устун келишди. 15- дақиқага келиб Ойбек Қиличев ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Марказга яқин жойда тўпни қабул қилиб олган Қиличев дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқди ва Наумовни доғда қолдирди.

Голдан сўнг “Динамо” вазиятни ўнглаш мақсадида бир нечта хавфли ҳужумларни ташкил қилди, аммо ҳимоячилар бехато ҳаракат қилишди ва гол ўтказилишига йўл қўйишмади. Бўлим охиригача ушбу ҳисоб сақланиб қолди.

Беллашувнинг иккинчи ярми эса тенг курашларда ўтди. “Навбаҳорчилар” асосан қарши ҳужумни пойлаб, рақиб дарвозаси олдида хавф яратишди. “Динамо” ҳам ўз майдонида очко йўқотмаслик мақсадида кўп ҳужумлар ташкил қилди, аммо рақибнинг зарбалари ноаниқ чиқаверди.
Учрашув охирида меҳмонлар иккинчи голни ҳам уришга яқин келишганди. Қарши ҳужумда Дилшод Жабборов дарвозабон билан деярли яккама-якка вазиятга чиқди, аммо Наумов маҳорат кўрсатди. Қолган дақиқаларда 0:1 ҳисобини ўзгармай қолди.

Шу тариқа “Навбаҳор” мавсумда мағлубият нималигини билмай келган “Динамо”ни сафарда таслим этди.

Олий лига, 4-тур
“Динамо” – “Навбаҳор” 0:1 (0:1). 31 март. Самарқанд. “Динамо” ўйингоҳи.
Гол: О. Қиличев (15).
Ҳакамлар: В. Цейтлин, А. Калинин, Б. Қосимов, Ф. Норсафаров.
Назоратчи – Ш. Жумаев.
“Динамо”: 1. Михаил Наумов, 2. Миркомил Локаев, 3. Бунёд Исроилов, 8. Жасур Азимов, 9. Сардор Сулаймонов (20. Амиржон Сафаров, 64), 10. Жавоҳир Қаҳрмонов, 14. Раду Рогак, 15. Шохруҳ Холматов (11. Абдумалик Абдуллаев, 50), 18. Дамир Низанов (6. Акмал Бозоров, 83), 19. Ориф Мамажанов, 22. Абдужамол Исроилов.
“Навбаҳор”: 30. Асилбек Аманов, 2. Алишер Саматов (20. Алишер Мирзаев, 67), 4. Аббос Отахонов, 5. Ғиёс Комилов, 7. Ойбек Қиличев (40. Дарко Станоевич, 75), 9. Дилшод Жабборов, 19. Мирзоҳид Ғофуров, 21. Аъзам Алиев (22. Рўзимбой Аҳмедов, 52), 32. Жаҳонгир Меҳмонов, 77. Азизбек Турғунбоев, 84. Неманья Йованович.
Огоҳлантириш: Ш. Холматов (40), Ж. Қаҳрамонов (90) - Ғ. Комилов (24), М. Ғофуров (40), Ж. Меҳмонов (54), Н. Йованович (81).
Четлатиш: О. Қиличев (76).

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 19:00, 31.03.2017.
Ўқилди: 8175 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

L’Équipe: «Реал» бош мураббийликка икки асосий номзодни белгилади [2202]

«Реал» президенти ёзда клубни тарк этадиган 8 нафар футболчи рўйхатини тузди — Sport.es [2049]

«15 та титулни қандай қўлга киритишгани энди тушунарли»: Оливер Кан «Реал»ни қаттиқ танқид қилди [1827]

Zo'r TV телеканали 18-апрель куни Испания кубогининг финал баҳсини жонли трансляция қилади [1761]

Ўзбекистонлик 15 ёшли футболчи «Челси» академияси аъзосига айланди [1757]

«Фақат учтасини биламан»: Неймар техник маҳорати энг кучли футболчиларни санаб ўтди [1688]

Жавоҳир Синдаров: “Жаҳон чемпиони бўламан ва кейинги сафар Абдусатторов билан ўйнайман” [1661]

"Манчестер Юнайтед"нинг "Челси" билан ўйин олдидан фақат битта марказий ҳимоячиси қолди [1415]

Саудия Арабистони терма жамоасига янги бош мураббий тайинланади [1405]

Диего Симеоне Мадридда 180 та квартира ва 7 та виллага эгалик қилади [1363]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик