Кириш Регистрация

Жеко Тоттининг рекордини янгилади

Баҳо:
+ | -

«Рома» ҳужумчиси Эдин Жеко Италия А сериясининг 30-тури доирасида «Эмполи»га қарши ўйинда (2:0) иккита гол уришга муваффақ бўлди.

Бу босниялик футболчининг ушбу мавсумдаги 32 ва 33-голлари бўлди. Шу тариқа, Жеко бир мавсумдаги барча мусобақаларда урилган голлар сони бўйича "Рома"нинг рекордини янгилади.

Клубнинг аввалги рекорди Франческо Тоттига тегишли эди. У 2006/07 йилги мавсумда 32та гол уришга муваффақ бўлганди.

Жеко, шунингдек, Италия чемпионатининг ушбу мавсумида тўпурарлар рўйхатини бошқармоқда. 31 ёшли футболчи ҳисобида 23та гол урди ва 7та голга ассистентлик қилди.

Манба: sports.ru
Киритилди: 07:02, 02.04.2017.
Ўқилди: 7296 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.