«Эвертон» бош мураббийи Роналд Куман ҳамкасби Юрген Клоппни танқид остига олди.
АПЛ 29-туридан ўрин олган «Ливерпуль» - «Эвертон» (3:1) ўйинидан сўнг, Куман ўз норозилигини яширмади.
«Менга мураббийларнинг ҳакамларга, ёрдамчиларига бақираверишлари ёқмайди. Оддий тўқнашувларни фожиага айлантириб юборишини жиниб суймайди. Баркли ва Ловрен шунчаки тўқнашиб кетишганди, аммо «Ливерпуль» мураббийлари асабийлашиб, қуюшқондан чиқиб кетишди.
Менга бундай томоша ёқмайди. Бу эркаклар спорти, ҳулқ-атвор ҳам шунга яраша бўлиши керак. «Ливерпуль» захира ўриндиғидаги томошани эса ўзингиз кўрдингиз.
Биз бошқача ишлаймиз, ҳакамларга эмас, ўйинга эътибор қаратамиз» - деди Куман Sky Sports хабарида.