"Барселона" ҳужумчиси Неймар Испания чеспионатининг 29-турида "Гранада"га қарши учрашувда гол урди.
Бу унинг каталонияликлар сафидаги 100-голи эди. Бунинг учун унга 177 та ўйин керак бўлди.
Неймар "кўк-анорранглилар" сафида 100 та гол урган 3-бразилиялик ўйинчи бўлди. Ундан аввал Ривалдо (130 та гол) ва Эваристо (105 та гол) бу маррани босиб ўтганлар.