"Челси" клуби ва Бельгия терма жамоаси яримҳимоячиси Эден Азар бельгиялик журналистга ҳазил тариқасида жавоб берди.
Журналист "Реал" билан боғлашаётганига шамаъ қилиб, футболчининг Испания чемпионатида ўйнаш истаги ҳақида сўраган эди.
"Менга муаммолар ёғдирмоқчимисиз? - дея кулиб жавоб берди Азар. - Мен "Челси"да бахтиёрман. Шартномам 2020 йилгача мўлжалланган. Ҳозир мен "Челси" ўйинчисиман".