«Арсенал» бош мураббийи Арсен Венгер «ПСЖ» клуби билан музокара ўтказгани ҳақидаги хабарларни инкор қилди.
«Расман эълон қиламан, «ПСЖ» билан ҳеч қандай музокара ўтказмадим» - деди Венгер.
Аввалроқ, «Арсенал» билан шартномаси шу йил ёзида тугайдиган Венгер келаси мавсумда ҳам жамоада ишламоқчи эканини айтган эди.