«Ницца» дарвозабони Йоан Кардиналнинг гапига кўра, ҳужумчи Марио Балотелли клубда қолишни истамоқда.
Маълумки, 26 ёшли футболчининг жамоа билан имзолаган шартномаси муддати шу йил ёзда тугайди.
«Марио клубда қолишни истамоқда. У бу ерда бахтиёр, «Ницца»нинг ажойиб лойиҳасидан мамнун. Бироқ бу ишни амалга ошириш осон бўлмайди, чунки унинг маоши жуда катта. Агар клуб етарли маблағ топиб, Балотеллини рози қилса, у жамоада қолади» - деди дарвозабон RMC хабарида.