Ўзбекистон U-19 терма жамоаси 16–21 апрель кунлари Сербия пойтахти Белград шаҳрида ўқув-машғулотлар йиғинини ўтказади.
Йиғин доирасида Ўзбекистон ёшлар термаси 18 ва 20 апрель кунлари сербиялик тенгдошларига қарши ўртоқлик ўйинлари ўтказади.
Жамоа бош мураббийи Александр Мочинов Сербиядаги йиғинга 18 нафар футболчини таклиф қилди.
Дарвозабонлар: Қиличев Жавоҳир (“Бунёдкор”), Умиджон Эргашев (“Насаф”);
Ҳимоячилар: Абубакр Мўйдинов (“Бунёдкор”), Иброҳим Йўлдошев (“Пахтакор”), Раҳматилла Мирзааҳмадов (“Цементчи”), Абдулазиз Ёқубов (“Андижон”), Дилшод Саидов (“Насаф”);
Ярим ҳимоячилар: Камрон Саидазимов (“Пахаткор”), Суҳроб Иззатов (“Бунёдкор”), Ислоим Кенжабоев (“Насаф”), Бобуржон Асқаров (“Пахтакор”), Аббосбек Жумақулов (“Цементчи”), Георгий Аҳмедов (“пахтакор”), Остон Урунов (“Пахтакор”), Расул Йўлдошев (“Бунёдкор”), Худоёрхон Сагдуллаев (“Насаф”);
Ҳужумчилар: Асадбек Собиржонов (“Пахтакор”), Жаҳонгир Абдусаломов (“Бунёдкор”).
Навбатдаги йиғин Ўзбекистон U-19 терма жамоасининг 2018 йили ёшлар ўртасида бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати саралаш босқичига тайёргарлик режасидан ўрин олган. Саралаш босқичи учрашувлари шу йилнинг 31 октябрь – 8 ноябрь кунлари бўлиб ўтади.