"Арсенал" бош мураббийи Арсен Венгер клуб базаси яқинида франциялик мутахассиснинг истеъфосини талаб қилиб, акция ўтказган ишқибозлар ҳақида гапирди.
"Арсенал" ишқибозлари жамоанинг мағлубиятга учрашини истамоқдалар, шунинг учун шунга ўхшаш акция ўтказяптилар. Мен келажагим борасида кўп саволларга жавоб бериб бўлдим. Яқинда ҳаммасини билиб оласизлар", - дейди Венгер.