Кириш Регистрация
13/05 00:00 Страсбур 2-1 Метц
13/05 00:00 Клермон 0-1 Лион
13/05 00:00 Нант 1-2 Лилль
13/05 00:00 Монпелье 0-2 Монако
13/05 00:00 ПСЖ 1-3 Тулуза
13/05 00:00 Ренн 1-1 Ланс
13/05 00:00 Марсель 3-1 Лорьян
13/05 00:00 Бетис 3-2 Альмерия
13/05 19:00 Сурхон 1-1 Динамо
13/05 19:00 Насаф 0-0 Бунёдкор
13/05 21:30 Лечче 0-2 Удинезе
13/05 23:45 Фиорентина 2-1 Монца
14/05 00:00 Астон Вилла 3-3 Ливерпуль
14/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Сосьедад
14/05 19:00 Локомотив - ОКМК
14/05 22:30 Осасуна - Мальорка
15/05 00:00 Тоттенхэм - Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид - Алавес
15/05 01:00 Жирона - Вильярреал
15/05 22:30 Севилья - Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано - Гранада
15/05 23:45 Брайтон - Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс - Марсель
16/05 00:00 Ницца - ПСЖ

Кучли бешликнинг энг муросасиз жамоалари

Баҳо:
+ | -

Европанинг кучли бешлик чемпионатларида мавсум охирлаб бораётган бир пайтда жамоаларни турли таснифлар орқали таҳлил қилишга қизиқиш ортмоқда. Шу аснода Испания Ла Лигаси, Германия Бундеслигаси, Англия Премьер Лигаси, Италия А серияси ва Франция 1 Лигасида ушбу мавсумда энг кам дуранг қайд этаётган жамоаларни тақдим этамиз.

Кучли бешликнинг энг муросасиз жамоаси номини икки клуб бўлишиб турибди ва уларнинг иккаласи ҳам Италияда. А сериянинг 30 тури ортда қолган бир вақтда пешқадам «Ювентус» ҳамда иккинчи ўриндаги «Наполи» атиги икки мартадан дуранг ўйнаган. Эътиборлиси улар айнан 30-турда ўзаро ўйинда дуранг қайд этди ва бунгача уларда фақатгина биттадан дуранг натижа бор эди.

Иккинчи ўринда учтадан дуранг қайд этган учта жамоа бормоқда. Булар – Англия Премьер Лигаси пешқадами «Челси», Франция 1 Лигасида 4-ўринда бораётган «Лион» ҳамда Германия Бундеслигасининг яққол аутсайдери, турнир жадвалида сўнгги 18-ўринда бораётган «Дармштадт».

Тўрттадан дуранг ҳозирча бирйўла 10 та жамоа томонидан қайд этилган: Ла Лигада «Реал Соседад» (7-ўрин), Бундеслигада «РБ Лейпциг» (2-ўрин), «Герта» (6-ўрин) ва «Инголштадт» (17-ўрин), Премьер Лигада «Кристал Пелас» (16-ўрин) ва «Суонси» (17-ўрин), А серияда «Аталанта» (5-ўрин), «Интер» (6-ўрин) ва «Сассуоло» (15-ўрин) ҳамда 1 Лигада «Лорян» (19-ўрин).

15 та жамоа ҳозирча беш мартадан муроса кўчасини танлаган: Ла Лига, Бундеслига ва 1 Лига пешқадамлари «Реал», «Бавария» ва «Монако», шунингдек, бу чемпионатлардан яна «Атлетик», «Селта», «Вердер», «Байер», «Майнц», «ПСЖ» ва «Кан», Премьер Лигадан «Бёрнли» ва «Сандерленд» ҳамда А сериядан «Кьево», «Каляри» ва «Кротоне».

6 та дуранг шу пайтгача 13 та жамоа томонидан қайд этилган бўлиб, Ла Лигада «Барселона» ва «Валенсия», Бундеслигада «Боруссия» (Мёнхенгладбах), «Волфсбург» ва «Гамбург», Премьер Лигада «Арсенал», «Лестер», «Вест Ҳем» ва «Ҳалл Сити», А серияда «Лацио», «Милан» ва «Палермо», 1 Лигада эса «Анже» айнан шундай натижа қайд этган.

Умуман, кучли бешликнинг энг муросасиз чемпионати Бундеслига бўлиб турибди: ушбу мавсумда ҳозирча атиги 55 та дуранг қайд этилган. Бироқ Бундеслигада бошқа чемпионатлардан кўра кам ўйин ўтказилганини ҳам унутмаслик лозим – 18 жамоа иштирок этадиган чемпионатда айни пайтда 27-тур ўйинлари давом этмоқда.

30-тур якунланган А серияда ҳозирча 60 та дуранг қайд этилган ва ўйинлар/дуранглар нисбатида айнан италянлар етакчилик қилмоқда. Шу пайтгача 69 та дуранг қайд этилган Премьер Лигада ҳозирда 31-тур давом этмоқда, бироқ иккинчи давра бошидан буён кўплаб ўйинлар қолдирилган.

30-тури бошланган Ла Лигада ҳозиргача жамоалар 74 марта дуранг ўйнаган, бу ерда қолдирилган ўйин фақат битта – «Селта» – «Реал». Ниҳоят энг кўп дуранг ўйналган чемпионат Франция 1 Лигаси: 79 та. Ушбу мусобақада 31-тур якунланган, қолдирилган ўйинларнинг жами сони эса 3 та.

Манба: muhokama.com
Киритилди: 22:12, 05.04.2017.
Ўқилди: 9131 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.