Кириш Регистрация
05/10 00:00 Леганес 0-0 Валенсия
05/10 16:30 Кристал Пэлас 0-1 Ливерпуль
05/10 17:00 Эспаньол 2-1 Мальорка
05/10 18:00 Удинезе 1-0 Лечче
05/10 19:00 Арсенал 3-1 Саутгемптон
05/10 19:00 Брентфорд 5-3 Вулверхэмптон
05/10 19:00 Лестер 1-0 Борнмут
05/10 19:00 Вест Хэм 4-1 Ипсвич
05/10 19:00 Манчестер Сити 3-2 Фулхэм
05/10 19:15 Хетафе 1-1 Осасуна
05/10 21:00 Аталанта 5-1 Женоа
05/10 21:30 Лас-Пальмас 0-1 Сельта
05/10 21:30 Вальядолид 1-2 Райо Вальекано
05/10 21:30 Эвертон 0-0 Ньюкасл
05/10 23:45 Интер 3-2 Торино
06/10 00:00 Реал Мадрид 2-0 Вильярреал
06/10 15:30 Ювентус - Кальяри
06/10 17:00 Жирона - Атлетик Бильбао
06/10 18:00 Болонья - Парма
06/10 18:00 Лацио - Эмполи
06/10 18:00 Челси - Ноттингем Форест
06/10 18:00 Астон Вилла - Ман. Юнайтед
06/10 19:15 Алавес - Барселона
06/10 20:30 Брайтон - Тоттенхэм
06/10 21:00 Монца - Рома
06/10 21:30 Севилья - Бетис
06/10 23:45 Фиорентина - Милан
07/10 00:00 Реал Сосьедад - Атлетико

Насри – Нзонзи - "Севилья"нинг инқироздаги жуфтлиги

Баҳо:
+ | -

Мавсумнинг муҳим палласида “Севилья” беқарорлик туфайли кучли зарбаларни қабул қилиб олди. Жамоанинг муҳим бўлаклари Насри ва Нзонзи ўз даражаларидаги ўйинларини намойиш эта олмаяпти.

Кетма-кет 6 ўйинда ғалабасиз сериядан кейин, андалусияликлар кўп орзуларини қўлдан чиқарганликлари маълум бўлди. Дастлаб, Чемпионлар Лигаси нимчорак финал босқичида “Лестер” (2-1, 2-0) томонидан турнирдан чиқариб юборилди. Гарчи, “Севилья” ўз тарихида иккинчи бор чорак финалга етиб бориш учун ажойиб имкониятга эга эди. Бундан ташқари, энг яқин таъқибчиси “Атлетико” вазиятдан унумли фойдаланди ва андалусияликларни қувиб ўтди. Камига клуб спорт ишлари директори Мончи ҳам мавсум якунида “Севилья”нит тарк этишини маълум қилди. Энг муҳими, Насри – Нзонзи жуфтлиги атрофида қурилган жамоа ўйини ҳам ўзини оқламаяпти. Боиси, жамоа билан биргаликта бу икки футболчи ўйинида ҳам пасайиш кузатилмоқда.

Мавсумнинг биринчи қисмида Самир Насри ўзининг юқори савиясидаги ўйинларини кўрсата олди. Чизиқлар орасидаги боғлиқликни таъминлаш, ўйинни ўз қўлига олиш, ўйинга ўз ритмини ўтказиш каби муҳим вазифаларни айнан Насри бажарди. Бироқ, “Лестер”га қарши баҳсда Нзонзи билан ҳимояга яқин ҳаракат қилган Насри ҳал қилувчи беллашувда энг ёмон учрашувини ўтказди. Тўгри танловни танлашда, рақиб босимини енгишда керакли куч топа олмаган Насри камига Жейми Вардига ҳамюрти Зидан услубида зарба бериб майдонни тарк этди ва жамоасини қийин аҳволда қолдирди. Мантиқан, “Севилья” топ ўйинчисисиз оддий жамоадан фарқ қилмаслиги маълум бўлиб қолди.

Насрининг ҳолати ташвишли бўлса, Стивен Нзонзиники умуман бошқа мавзу. Ажойиб хусусиятларга эга Нзонзи жамоасининг ҳақиқий йўлбошловчисидир. Аммо у ҳам “Лестер”га қарши фаолиятидаги энг ёмон учрашувини ўтказди. Агарда белгиланган пеналтини голга айлантира олганида балким барчаси бошқача якун топармиди… Бироқ, унинг ноаниқ зарбаси якунда жамоасини нимчорак финалда тўхтатилишига олиб келди. Аслида Нзонзи жамоасига барқарорлик сақловчи муҳим қисмдир. Мавсумнинг муҳим палласида ўйинидаги пасайиш уни ҳам четлаб ўтмади.

Хорхе Сампаоли жамоаси кўп тарафдан шу икки футболчига боғлиқ эканлигини 21 январда берган интервюсида айтиб ўтган эди : “Самир Насир барча учрашувларни ўтказиши, машғулотларда мунтазам иштирок этиши, муҳими ўзини баҳтли ҳис этишини истайман, бу жамоага фойдасига ишлайди. Нзонзи ўйинни бузишдан кўра, уни яратадиган ўйинчилар сирасидан. Икки футболчи орасидаги боғлиқлик жамоамизга барқарорлик олиб келади.”

Ҳозирда бу барқарорлик бутунлай йўқолди. Агарда, кейинги мавсумда Чемпионлар Лигасида иштирок этишни истаса, Хорхе Сампаоли тезроқ ушбу футболчилар орасидаги боғлиқликни қайта тиклаши талаб этилади.

Манба: muhokama.com
Киритилди: 11:49, 06.04.2017.
Ўқилди: 6461 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.