«Арсенал» фанатлари бош мураббий Арсен Венгер билан янги шартнома имзоланишини истамаяпти.
«Вест Ҳэм»га қарши ўйиндан олдин мухлислар Венгерга қарши намойиш уюштирмоқчи эди, бироқ унга келган мухлислар сони 10 нафарга ҳам етмади, деб хабар бермоқда Mirror.
Маълумотга кўра, кўпчилик мухлислар ўз норозилигини бошқача усулда намойиш қилган ва бу ўйинга атайин ташриф буюрмаган. Баҳсда "Арсенал" 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган.