Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Interfutbol.uz блогида: Ўзбекистон терма жамоаси статистикасига назар

Баҳо:
+ | -

Март ойига белгиланган ФИФА кунлари ҳам ортда қолди. Осиёда ЖЧ-2018 саралаши учинчи босқичи 6-7-турларидан сўнг ҳар икки гуруҳда етакчилар мавқеси нисбатан яхшиланди.

Меҳди Тареми (Эрон) ва Мэттью Леки (Австралия) эса кетма-кет 2та ўйинда гол уришгани билан эътиборга тушишди. Диққатга сазовор томони, Ўзбекистон миллий жамоаси жой олган «А» гуруҳи доирасидаги 6та ўйин ҳам 1:0 (ёхуд 0:1) ҳисоби билан хотима топди.

*** Айни пайтга келиб, ОФК миқё-сидаги ЖЧ-2018 мундиали саралаш босқичларида жами 206та ўйин ўтказилди ва уларда 615тагол қайд этилди.

*** Муҳаммад ал Саҳлавий (Саудия Арабистони)ва Аҳмад Халил (БАА) 15тадан гол билан саралаш цикли тўпурарлари бўлиб туришибди.

*** Қитъамизда мундиал йўлланмаси учун кураш олиб бораётган 12та жамоадан биргина Таиланд термасида назарий жиҳатдан ҳам имконият қолмади. Қатар ва Ироқ термалари эса фақат «плей-офф» раундига чиқиш учун курашни давом эттиришлари мумкин. Лекин уларнинг бу борадаги имкониятлари минимал даражада паст.

*** Ўйинларни жами 38 008 273 мухлис бевосита стадионларда кузатди. Демакки, ҳар бир ўйинга ўртача ҳисобда 18 487 мухлис тўғри келмоқда.

*** Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари ЖЧ-2018 саралаш раунд-ларида жами 19та сариқ карточка олишди: Азиз Ҳайдаров (3та), Жавоҳир Соҳибов (2та), Егор Кримец (2та), Сардор Рашидов (2та), Ислом Тўхтахўжаев (2та), Анзур Исмоилов (2та), Одил Аҳмедов (2та), Сервер Жепаров (1та), Даврон Ҳошимов (1та), Александр Лобанов (1та) ва Марат Бикмаев (1та).

*** Терма жамоамиз сардори Одил Аҳмедов мундиал саралаши ҳисобидан 9-голини нишонлади. Миллий жамоамизнинг 69та ўйини (мундиал саралаши - 42та, Осиё кубоги саралаши ва финал босқичи - 18та, ўртоқлик баҳслари - 9та)да қатнашган Одил атиги 2 марта захирадан майдонга тушган ва 3тагина сариқ карточка олган. Шунингдек, унинг ҳисобида 1та «қизил» ҳам бор.

*** Қатар термасига қарши учрашувда сариқ карточка олган Азиз Ҳайдаров терма жамоамизнинг мундиал саралаши доирасидаги жами 31та ўйини (21та ғалаба, 2та дуранг, 8та мағлубият)да майдонга тушиб, 1та гол урган ва 5 марта огоҳлантирилган. Ҳайдаров жаҳон чемпионатлари саралашидаги дебютини 2007 йилнинг 28 октябрь куни Хитой Тайпейи термасига қарши сафар баҳси (2:0)да нишонлаганди.

*** Миллий жамоамиз шу кунгача ЖЧ-2018 саралаши ўйинларида 30 нафар футболчига таянди. Ўйин қайдномасига киритилган яна 17 нафар футболчига эса майдонга тушиш насиб этмади.  Умуман, жорий саралаш циклида терма жамоамиз сафида энг кўп ўйинда қатнашган футболчи Игорь Сергеевдир. У 15та учрашувда жами 1264 дақиқа ҳаракатланиб, 4та гол урди.

*** Қатар термасига қарши баҳсда майдонга тушган футболчиларимиз орасида энг ёши каттаси - Сервер Жепаров. У ўша куни 34 ёш 5 ой 25 кунлик эди. Бу миллий терма жамоамиз тарихидаги 3-юқори кўрсаткич ҳисобланади.

*** Сурия термаси Осиёнинг ЖЧ саралаш босқичида энг кўп қатнашиб, мундиалга бирор марта чиқолмаган жамоаси ҳисобланади. Қадим Шом юрти вакиллари 1950 йилдан буён нақ 13та циклда ўз омадларини синаб кўришган. Лекин уларнинг бирортаси якунида олий мақсадга етолмаганлар. Бу борада жаҳон антирекорди Люксембург термасига тегишли. УЕФАнинг ушбу камтарин аъзоси ҳисобида  19та омадсиз уриниш бор.

*** Эрон терма жамоаси посбони Алиризо Сафар Бейранванд учинчи раунд давомида 6та ўйинда майдонга тушиб, уларда бирорта гол қўйиб юбормади. У бу масалада жаҳон миқёсида Жо Харт (Англия, 5та «қуруқ» ўйин) ва Жейми Пенедо (Панама, 5та)дан ўзиб кетди. Форслар посбонига ОФК миқёсида Ёсир ал Мусайлим (Саудия Арабистони, 4та), Иброҳим Алмеҳ (Сурия, 4та) ва Александр Лобанов (Ўзбекистон, 4та) рақобат тақдим этишлари мумкин.

*** Ўзбекистон терма жамоаси футболчилари қатарликлар билан ўйинда

Бу ҳали ҳаммаси эмас, давоми бу ерда

Киритилди: 18:29, 06.04.2017.
Ўқилди: 11112 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.