Кириш Регистрация
01/06 19:30 Бунёдкор 0-3 Нефтчи
02/06 00:00 Боруссия Д 0-2 Реал Мадрид
02/06 21:00 Аталанта - Фиорентина

Олий лига. "Динамо" Қўқондан мағлубият билан қайтмоқда. "Қўқон-1912" - Олий лига пешқадами

Баҳо:
+ | -

Олий Лига 5-тур доирасида Қўқонда маҳаллий жамоа меҳмони бўлган «Динамо» жамоаси шиддатли баҳсда кичик фарқда мағлубиятга учради.

Ушбу баҳсга қизиқиш кучли эканлиги боис, шу куни Самарқанддан ҳам бир қатор мухлислар Қўқонга етиб боришганди.

Ўйиндан олдин жамоамизда иккита йўқотиш бор эди. Ижара асосида тўп сураётганлиги боис мезбон жамоа ҳимоячимиз Шохруҳ Холматов ва яримҳимоячи Ориф Мамажоновнинг майдонга тушишига йўл қўймади. Уларнинг ўрнига эса бошқа футболчилар майдонга тушишди.

Ўйинни ҳужумкор бошлаган мезбонлар Носир Отақўзиевнинг голи эвазига 14-дақиқада ҳисобни очишди ва бўлим 1:0 ҳисоби билан якунланди.

Иккинчи бўлимни вакилларимиз ҳужумкорлик билан бошлашга интилишди, бироқ меҳмонлар ўйин тизгинини сақлашга ҳаракат қилишди. 48-дақиқада Филипп Райевац майдон эгаларининг иккинчи голига муаллифлик қилди, 2:0.

Меҳмонлар учун ортга йўл қолмагач, «Динамо» ҳужумкорликни оширди. Натижада ўйиннинг 79-дақиқасида Сардор Сулаймонов ўз голи билан орадаги фарқни қисқартирди, 2:1.

Афсуски, гол урган ҳужумчимиз ўйин якунида қўполлиги сабабли бош ҳакам томонидан майдондан четлатилди. Якунда «Динамо» Қўқонда мавсумдаги иккинчи мағлубиятни тан олишга мажбур бўлди.

Олий Лига. 5-тур.

7 апрель (жума)

«ҚЎҚОН-1912» - «ДИНАМО» - 2:1

Қўқон, 8 528 томошабин.

Ҳакамлар: В. Коваленко (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), А. Шукуруллаев (Тошкент)

Голлар: Носир Отақўзиев 14, Филип Райевац 48 - Сардор Сулаймонов 79.

«Қўқон-1912»: 21.Музаффар Абдуллаев, 4.Баҳодир Акрамов, 5.Жалил Кимсанов, 9.Носирбек Отақўзиев (97.Ойбек Рустамов, 46), 10.Жавоҳир Сидиқов, 19.Суҳроб Бердиев, 23.Александр Мерзляков, 24.Иброҳим Раҳимов (11.Андрей Сидоров, 56), 26.Акмал Холмуродов, 77.Мурод Холмуҳаммедов, 99.Филип Райевац.

«Динамо»: 1.Михаил Наумов, 2.Миркомил Локаев, 3.Бунёд Исроилов, 6.Акмал Бозоров, 8.Жасур Азимов, 9.Сардор Сулаймонов, 10.Жавоҳир Қаҳрамонов, 14.Раду Рогак, 18.Дамир Низанов (20.Амиржон Сафаров, 53), 22.Абдужамол Исроилов, 23.Комил Шарофутдинов (11.Абдумалик Абдуллаев, 50)

Четлатиш: Сардор Сулаймонов, 88.

Назоратчи: Р. Серазетдинов (Тошкент).

ЎзПФЛ вакили: А. Фролов.

Манба: fcdinamo.uz
Киритилди: 18:37, 07.04.2017.
Ўқилди: 9496 марта.
Фикрлар: 24 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.