«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола АПЛ 32-туридан ўрин олган «Ҳалл Сити»га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини айтди.
«Бу биз учун жуда муҳим ғалаба бўлди, сабаби анча вақтдан буён ғалаба қозона олмаётгандик. Ўйинни жуда яхши бошладик ва рақиб дарвозаси олдида хавфли вазитялар яратдик. Учта эмас, бундан ҳам кўп гол уришимиз мумкин эди. Яна бир хафа қилган томони, дарвозамиз даҳлсизлигини сақлаб қололмадик. Стандарт вазиятларда жуда ёмон ҳимояланмоқдамиз.
Ўйинга ким тайёр бўлса, ўша футболчини тушираман. Шундай экан, бугун Клаудио Бравони майдонга туширдим. Браво оёқ билан яхши ўйнайдиган энг яхши дарвозабонларидан бири. Кучли тўртликка кириш учун кураш сўнгги тургача давом этади», – деди Гвардиола.