"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп АПЛнинг 32-турида "Сток Сити" устидан қозонилган ғалабадан сўнг фикрлари билан ўртоқлашди.
"Икинчи бўлим яхши ўтди. Ўйиннинг катта қисмини паст темпда ўтказдик. Биринчи бўлимда биз футбол ўйнамадик. "Сток" бу ўйинга яхши тайёргарлик кўргани кўриниб турди, аммо улардан голдан ташқари вазиятлар бўлмади.
Омадсиз биринчи бўлимдан сўнг ҳам ўзимизга бўлган ишонч юқори эди. Симон Миньоле бир нечта сейвларни амалга оширди. Бу вазиятларда у зўр ўйин кўрсатди. У бугунги ўйинни сақлаб қолди", - дейди Клопп.