Кириш Регистрация
16/02 21:00 Ал-Аҳли (СА) 4-3 Шабаб ал-Аҳли
16/02 21:00 Шаржа 1-2 Насаф
16/02 23:00 Аш-Шорта 3-2 Дуҳайл
16/02 23:15 Ал-Ҳилол 2-1 Ал-Ваҳда
16/02 23:15 Аш-Шорта - Дуҳайл
17/02 00:45 Кальяри 0-2 Лечче
17/02 01:00 Жирона 2-1 Барселона
17/02 21:00 Ас-Садд - Ал-Иттиҳод
17/02 21:00 Ал-Ғарафа - Трактор
17/02 22:45 Галатасарой - Ювентус
18/02 01:00 Бенфика - Реал Мадрид
18/02 01:00 Монако - ПСЖ
18/02 01:00 Боруссия Д - Аталанта

Карим Бензема: "Ўзимни бошқа клубда кўрмаяпман" (интервью)

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Карим Бензема яқинда Кристоф Дюгарининг Team Duga номли муаллифлик дастурида иштирок этиб, «Барселона»нинг собиқ футболчиси берган саволларга жавоб қайтарди. Айни пайт Монте-Карло радиосида бошловчилик қилаётган Дюгари суҳбат давомида Бенземанинг ҳаёти ва фаолияти билан боғлиқ кўпгина қизиқарли масалалар хусусида сўз очди.

Ҳозирги пайт ҳақида

- «Сан-Мамес»даги ўйин мен учун муҳим эди - айни вақт ўзимни яхши ҳис этяпман ва умид қиламанки, бу ҳолат мавсум охиригача сақланиб қолади. Чунки бизни олдинда кўп машаққатлар кутиб турибди. Апрелдаги жадвалимиз жуда тиғиз: «Атлетико» ва «Бавария» билан куч синашамиз. Қисқаси, Ла-Лигада ҳам, ЕЧЛда ҳам бизга осон бўлмайди. Аммо «Мадрид» - барибир, «Мадрид» ва бу ерда совринлар ютишинг шарт.

«Реал» ҳақида

- Фаолиятимни Мадридда якунласам, орзуларим ушалди деб ҳисобласам бўлаверади. Ўзимни бошқа клубда кўрмаяпман: барчасини Роналду ёки Бэйл эмас, жамоа учун амалга оширяпман.

Криштиану Роналду ҳақида

- Криштиану билан муносабатларимиз ажойиб, унинг ёнида ўйнаш ёқимли ва осон. Роналду ҳар доим, ҳатто машғулотлар вақтида ҳам ғолиб чиқишга ҳаракат қилади. Унинг айтишича, Евро финали вақтида Франция термасининг ғалабага ишончи жуда юқори бўлган экан. Лекин Криштиану биринчи бўлимдан сўнг кийиниш хонасида жамоадошларига шундай деган: «Биз ютамиз!». Амалда ҳам шундай бўлиб чиқди.

Зайниддин Зидан ҳақида

- У жамоага ишонч бағишламоқда. Шунингдек, Зизу футболчилар билан қандай гаплашишни ҳам яхши билади. Қолаверса, мураббийимиз анча оғир-босиқ: ҳеч қачон ортиқча ҳиссиётларга берилмайди, керакли вақтда бизларни ҳам тинчлантиришни уддалайди. Менимча, у Франция терма жамоасини бемалол бошқара олади.

Жамоанинг ўйин услуби ҳақида

- Биз тўпни назорат қи-лишни яхши биламиз, қарши ҳужумларда самарали ҳаракат қиламиз. Шунингдек, ҳар қандай ўйин шароитига тез мослашамиз.

Терма жамоага чақирилмаётгани ҳақида

- Бу - оғир ҳолат. Албатта, термага чақирилмаганимдан жуда хафаман. Зеро мен учун бош жамоада тўп суриш - шараф. Айниқса, «Реал»дек клубда ўйнаб, термадан четда қолсанг, алам қиларкан. Дидье Дешам билан Евро-2016гача ҳам, ундан кейин ҳам гаплашганим йўқ. Аммо шуниси аниқки, Францияни яхши кўраман, Ватанимга содиқман. Табиийки, жамоага нега чақирилмаётганим хусусида изоҳ сўрашга ҳаққим бор, деб ўйлайман. Ушбу муаммо сира хаёлимдан кетмайди. Вазиятни таҳлил қилиб, ўзимча ўйладим: демак, ҳозир термада мендан кучли футболчилар бор! Ким нима деса, деяверсину, аммо мен миллий жамоа учун бор кучимни ишга солганман. Ҳали ёшман, ғайратим етарли, шу боис, Дешамдан масалани тушунтириб беришини талаб қиламан. Термага бир ярим йилдан бери чақирилмаяпман. Ваҳоланки, «Реал»дек клубда саккиз йилдан буён мунтазам тўп сураман. Бу эса кўп нарсани англатади.

Матьё Вальбуэна билан боғлиқ воқеа ҳақида

- Гарчи можарода айбдор бўлмасам-да, етарлича жазоландим. Аммо терма жамоага чақирилмаганимнинг сабаби бош-қа эди. Мазкур ёқимсиз воқеа тарихини билмайдиган одам қолмади, ҳисоб. Шунинг учун бу мавзуда ортиқ гапиришни истамайман.

Дидье Дешам ҳақида

- Ҳеч қачон Дидье Дешам ёки Франция футбол федерацияси раҳбари Ноэль Ле Грени миллатчи, деб ҳисобламаганман. Ҳеч қачон! Шахсан мен Францияда мудом қўллаб-қувватлашни ҳис қилганман.

Антуан Гризманн ҳақида

- Гризманнинг мени қўллаётганидан хурсандман. У термага жалб қилингач, айнан каминанинг ўрнини эгаллади. Бироқ Антуаннинг Европа чемпионатидаги иштироки кўпчилик қатори ўзимни ҳам ҳайратга солди: у миллий жамоанинг муҳим футболчисига айланди.


А.ИСРОИЛХОНОВ тайёрлади

Манба: iff.uz
Киритилди: 08:18, 10.04.2017.
Ўқилди: 6750 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналдуни Европанинг топ-клубига жойлаштиришмоқчи [4199]

Ла Лига. «Жирона» — «Барселона» — 2:1 (видеошарҳ) [3191]

Sport ва Futbol телеканаллари 17-февраль куни ЕЧЛнинг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [3129]

ФИФАда Жаҳон чемпионати борасида хавотир кучаймоқда [2540]

«Жирона»нинг «Барса»га урган ғалаба голини инобатга олмаслик керак эди, деб ҳисоблайди собиқ ҳакам Итурральде: «Кундега нисбатан фол бор эди. Эчеверрига сариқ карточка кўрсатилиши лозим эди» (Фото+видео) [2441]

«Барселона» ва «Атлетико»нинг кутилмаган мағлубиятлари Ла Лигада вазиятни ўзгартириб юборди (24-турдаги барча натижалар ва турнир жадвалидаги ҳолат) [2401]

Ла Лига. Драма ва муштлашув билан якунланган Каталония дербиси: «Жирона» «Барселона»ни иродали тарзда мағлуб этди [2090]

Юлдузли Нигерия Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026'даги эҳтимолий рақибига айланиши мумкин! [2047]

"Ақлдан озиш ҳеч гап эмас!" – Винисиус дунёнинг энг яхши футболчиси кимлигини айтди [1837]

Моуриньо: «Улар — қироллар!» [1799]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.