Кириш Регистрация
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал 3-0 Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад 2-0 Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр 3-1 Страсбур
04/05 18:30 Андижон 0-1 Сўғдиёна
04/05 19:00 Бёрнли 1-4 Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед 1-3 Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд 0-0 Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид 3-0 Кадис
04/05 20:00 Монако 4-1 Клермон
04/05 21:00 Монца 2-2 Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити 5-1 Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона 4-2 Барселона
04/05 22:00 Метц 2-3 Ренн
04/05 23:45 Сассуоло 1-0 Интер
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион

Дани Алвеш “Барселона”даги дебютини кимлар билан ўтказган?

Баҳо:
+ | -

Дани Алвеш Чемпионла Лигаси чорак финал баҳси олдидан “Барселона”га қарши ўйнашни истамаслигини айтиб ўтди.

Бразилиялик ҳимоячи эртага янги жамоаси “Ювентус” таркибида собиқ клубига қарши баҳсда қатнашиши мумкин. УЕФА расмий веб-саҳифаси эса Алвешнинг каталонияликлар учун ўтказган 391 учрашувнинг дастлабкисини эслаб ўтди. 2008-йилда Краковнинг “Висла”сига қарши баҳсда 4-0 ҳисобида қозонган “Барселона” таркибида Дани Алвеш дебютини нишонлаган эди. Ҳимоячи асосий таркибни кимлар билан бошлаган эди? Эътиборингизга ўша учрашувнинг асосий таркибини таништириб ўтамиз:

1. Педро Родригес

Бу учрашув 21 ёшли Педрито учун ҳам эътиборга молик эди. У ҳам Алвеш каби “Барселона” сафида дебютини ўтказганди. Бироқ, унинг ажойиб даври ҳали олдинда эди. 2009/2010-йилги мавсумда ёш Педро Жованни Силванинг 1997/1998-йилги мавсумдаги кўрсаткичини ортда қолдириб кетди. Ёш ҳужумчи бир мавсумда клуб сафида олти мусобақада гол урган дастлабки футболчига айланди. “Кўк-анорранглилар” учун 320 учрашувда 99 гол урган Педро Родригес 2015-йилда “Челси” сафига келиб қўшилди. Ҳозирда, “аристократлар” сафида чемпионлик учун курашмоқда.

2. Тьери Анри

Анри Францийа терма жамоаси сафида Европа чемпиони бўлганида атиги 22 яшар эди. “Арсенал” афсоналаридан бирига айланган Анри лондонликлар сафида 228 гол урди. 2007-йилда эса Барселонага кўчиб ўтди. “Барселона”да ҳам йўқолиб қолмаган ҳужумчи кейинчалик “Ню Ёрк Ред Буллс” сафига келиб қўшилди. Ҳозирда Англияда ТВдан бирида бошловчилик қилиш билан бирга Белгия термаси устози Роберто Мартинесга ёрдамчилик ҳам қилмоқда.

3. Андрес Иньеста

2010-йилги Жаҳон Чемпионати финали қаҳрамони клуби ва термаси учун муҳим футболчига айланди. Евро-2012 нинг энг яхши ўйинчиси деб топилган Иньеста узоқ вақт Хави билан бирга « тики-така » услубининг бош ролларини ўйнади. Ҳозирда « Камп Ноу »даги 15-мавсумини ўтказаётган дон Андрес жамоаси билан 28 соврин ютиб олган.

4. Хави Эрнандес

“Барса” учун 17 мавсум ўтказган ярим ҳимоячи узоқ йиллар клуб ва терма жамоанинг юраги бўлиб келди. Айниқса, Испания термасининг « Евро-2008 » ва « Евро-2012 » ва 2010-йилги Мундиалда муҳим бўлаги бўлди. « Кўк-анорранглилар » билан 25 соврин ютиб олган Хави сўнгги учрашувини юқори нотада якунлади. 2015-йилги Чемпионлар Лигаси финалида « Ювентус »ни енгган « Барселона » ўз афсонаси билан хайрлашди. 37-ёшли Хави Қатарнинг « Ал-Саад » жамоасига бориб қўшилди ва ҳамон ўйнашда давом этмоқда.

5. Карлес Пуёл

“Шерюрак” “Барселона” ва Испания терма жамоасининг 2000-йиллар бошидан то 2010-йилгача муҳим таркибий қисми бўлиб келди. Ҳимоянинг ҳар бир қаричида жонбозлик кўрсатган клуб сардори 2014-йилда ўз фаолиятини якунлади. Ҳозирда Марк Бартра ва Боян Кркичга агентлик қилмоқда.

6. Виктор Валдес

Виктор Валдес Франк Райкард давридан бошлаб “Барселона”нинг биринчи рақамли посбонига айланди. Клуб сафида 535 учрашув ўтказган посбон жамоа тарихида энг кўп ўйин ўтказганлар орасида 6-ўринни банд этиб турибди. Валдес “Манчестер Юнайтед”га ўтгунига қадар каталонияликлар дарвозасини ишончли қўриқлаб келди. Бироқ, унинг терма жамоадаги ишлари омадли кечмади. Икер Касиляс билан деярли тенгдош бўлган посбон унинг соясида қолиб кетди. Белгияда оз вақт “Стандард” таркибида ўйнаган дарвозабон ҳозирда “Мидлсбро”да фаолият юритмоқда.

7. Самуэл Этоо

Камерунлик футбол юлдузи “Барселона” билан икки бор, “Интер” билан бир марта Чемпионлар Лигасини ютиб олди. Унгача эса Этўо ўртамиёна “Малёрка” сафида тўп сурарди. 2004-йилда Барселонага кўчиб ўтган Этўо беш йил ичида 144 ўйинда иштирок этиб, 109 марта рақиб дарвозабонларини ранжитган. Уч марта Испания чемпиони бўлган камерунлик ҳужумчи “Интер”да ҳам ўзини муносиб кўрсата олди. Италиядан кейин Россия ва Англия клубларида тўп сурган ҳужумчи ҳозирда Туркиянинг “Анталяспор” жамоаси сафида ўйнамоқда.

8. Сейду Кейта

Кейта “Севиля”дан “Барселона” сафига келиб қўшилганида 28 ёшда эди. Унгача малилик ярим ҳимоячи фаолиятини Францийанинг “Марсел”, “Лорян”, “Ланс” жамоаларида ўйнаган эди. “Барселона” сафида 4 мавсум фаолият юритган ярим ҳимоячи захирадан майдонга тушиши билан йодда қолди. Шунга қарамай Кейта жамао билан 14 совринни ютиб олди. “Рома”да ҳам фаолият кўрсатган Кейта ҳозирда Қатарнинг “Ал-Жайш” жамоаси сафида ҳаракат қилмоқда.

9. Рафаэл Маркес

Мексикалик ҳимоячи каталонияликлар сафида 7 мавсум давомида барча мусобақаларда 242 учрашув ўтказди. Маркес Чемпионлар Лигасини ютиб олган илк мексикалик футболчи ҳисобланади. Терма жамоаси сафида эса 135 учрашувда иштирок этган. Айниқса, унинг тўртта Мундиалда қатнашгани таҳцинга сазовордир.

10 Эрик Абидал

Матонатли ҳимоячи Абидал футболчилик фаолиятини “Монако” ва “Лилл” жамоаларида бошлади. Бу жамоаларда ўзини кўрсата олган Абидал она шаҳри “Лион”га бориб қўшилди. “Лион”да ҳам йўқолиб қолмаган франциялик ҳимоячи 2007-йилда “Барселона” аъзосига айланди. Хосеп Гвардиоланинг тактик схемаларига мос тушган футболчини 2011-йилдаги оғир хасталик тўхтатиб қўйди. 2014-йилда фаолиятини тугатгунига қадар Абидал “Монако” ва “Олимпиакос” сафида ўйнашга ҳам улгурди. Абидал ҳозирда, хайрия ишлари билан шуғулланмоқда.

11. Даниэл Алвеш

2006 ва 2007-йилги УЕФА Кубогида “Севиля”нинг ғалабаларига ўз ҳиссасини қўшган Алвеш 2008-йилда “кўк-анорранглилар” сафига келиб қўшилди. “Барселона” сафида ҳам бразилиялик ҳимоячи ўзининг порлоқ даврини ўтказди. Ҳимоячи “Барселона” билан уч бора Чемпионлар Лигаси, 6 бора Испания чемпионати ва 4 марта Қирол Кубогини ютиб олди. 33 ёшли ҳимоячи “Ювентус” сафида ҳам ўзини кўрсатишда давом этмоқда. Эртага бўлиб ўтадиган баҳс эса Алвеш учун алоҳида аҳамиятга эга бўлиши табиий.

 

Манба: muhokama.com
Киритилди: 10:32, 11.04.2017.
Ўқилди: 8800 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.