Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

2017 йил Қўқон футболи учун муҳим воқеаларга бой бўлди

Баҳо:
+ | -

2017 йил Қўқон футболида унутилмас онларга бой бўлмоқда.

Аниқроғи, ўзбек футболи ватани тарихий воқеалар гувоҳ бўлмоқда. Февраль ойида “Қўқон-1912” жамоаси Фарғона шаҳрида ўтказилган “Ҳоким Кубоги баҳсларида бош совринни қўлга киритиб, тарихий натижани қайд этганди. Баҳорнинг биринчи ойи ҳам қўқонлик футбол ихлосмандларига бир қатор муҳим ҳодисаларни тақдим этди.

Бу йил таркиби тажрибали футболчилар билан тўлдирган жамоа 10 март куни Олий лига-2017даги биринчи очкосини қўлга киритди. Вакилларимизга илк очкони тақдим этган голга жамоамизнинг легионер футболчиси Филип Райевац муаллифлик қилди. 18 март куни Қўқонда “Қизилқум”ни мағлуб этган Нўъмон ҳасанов шогирдлари чемпионатдаги биринчи ғалабани тантана қилишди.

Шундан кейин ФИФА кунлари муносабати билан кичик танаффус юзага келди. Айнан шу танаффус давомида бир қатор муҳим ҳодисалар содир бўлди.

Аввалига “Қўқон-1912” футболчиси Баҳодир Пардаев Жанубий Кореянинг “Бучеон 1995” жамоаси аъзосига айланди.

Мавсум бошида ҳужумчи билан тузилган шартномада агар унга хориж клублардан таклиф тушса, уни қўйиб юбориш мумкин, деган банд бор эди. Қолаверса, Пардаевнинг келажагини уйлаб ҳам шундай қарорга келинди. Ахир ўйинчиларимизга ҳар доим ҳам бундай имконият бўлмаслиги мумкин. Шу тариқа, ўзбекистонлик легионер футболчилар сони яна биттага кўпайди.

Шундан кейин Жасур Абдураимов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-22 ёшлар терма жамоаси 21–27 март кунлари Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида ўқув-машғулотлар йиғинини ўтказди.

Йиғин доирасида Жасур Абдураимов шогирдлари 23 март куни Қатар U-22 термасига қарши, 25 март куни эса Канада U-22 термасига қарши ўртоқлик учрашувларида майдонга тушди.

Ушбу йиғинга «Қўқон-1912» асосий таркибининг икки вакили – Жавоҳир Сидиқов ва Андрей Сидоров таклиф этилди. Ҳар икки футболчимиз ҳам ёшлар терма жамоаси сафида ўртоқлик учрашувида майдонга тушишди.

Қўқонлик футбол ишқибозларини хурсанд этган яна бир хабар эса – Александр Мерзляковнинг Ўзбекистон миллий терма жамоасига таклиф этилгани бўлди, десак муболаға бўлмайди. Қатар терма жамосига қарши кечган ўйин олдидан бош жамоамиз мураббийлари “Қўқон-1912″ ҳимоячиси Александр Мерзляков Ўзбекистон терма жамоасига чақиришди. Александр эса терма жамоамизнинг ғалабасида ўзининг муносиб ҳиссасини қўша олди.

31 март санаси ҳам Қўқон футболида зарҳал ҳарфлар билан ёзилса ажаб эмас. Футболчилар март ойининг сўнгги кунида Фарғонадаги “Истиқлол” стадионида “Нефтчи”га қарши майдонга тушишди. Шиддатли ва кескин курашлар остида ўтган учрашувда жамоа аъзолари рақибни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратишди ва навбатдаги тарихий натижани қайд этишди.

 

Манба: kokand1912.uz
Киритилди: 17:05, 11.04.2017.
Ўқилди: 5407 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.