«Атлетико» яримҳимоячиси Коке жамоасининг жорий мавсумдаги ўйини ҳақида гапирди.
«Менимча, ўзгаришлар бизнинг фойдамизга ишлади, янги футболчилар эса таркибимизга тезда мослашиб кетди. Бундан ташқари, ўйинимизда хилма-хиллик пайдо бўлди. Майдонга тушаётган ҳар бир футболчи бир неча нуқтада ўйнаш кўникмасига эга бўлди, бу эса бизга ташаббус бермоқда» - деди футболчи УЕФА хабарида.