"Боруссия" Д ҳимоячиси Марк Бартранинг отаси Хосе Бртра тиббий ёрдамдан сўнг ўғлининг аҳволи яхшиланганини маълум қилди.
Испания терма жамоаси футболчиси "Боруссия" жамоаси автобуси олдида портлашдан сўнг жароҳат олган, унинг ўнг билаги суяги синган. Воқеа жамоанинг меҳмонхонадан стадионга отланган вақтида содир бўлган.
"Операциядан сўнг Марк билан гаплашдик, унинг айтишича, ўзини жуда яхши ҳис қиляпти. Ўғлим қаттиқ қўрқиб кетган ва нима бўлаётганини тушунмай қолган", - дейди футболчининг отаси.