Кириш Регистрация
24/12 21:00 Ал-Муҳаррақ 0-3 Истиқлол
24/12 21:00 Ал-Васл 2-1 Ал-Виҳдат
24/12 21:00 Ал-Аҳли Доҳа 2-0 Андижон
24/12 21:00 Аркадағ 1-0 Холидия
24/12 21:00 Ан-Наср (СА) 5-1 Аз-Завра
24/12 21:00 Гоа 1-2 Истиқлол Душанбе

Раҳматжон Рўзиоҳунов: "Осиё чемпионатига тайёргарликни "Янгиобод"да давом эттирамиз"

Баҳо:
+ | -

Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 3-9 апрел кунлари Таиланднинг Бангкок шаҳрида бўлиб ўтган “Қирол кубоги” халқаро турнирида иштирок этиб қайтди. Мусобақада иштирок этган ўзбекистонлик барча боксчилар совриндор бўлишга муваффақ бўлишди.

11 апрел куни Тошкентга қайтиб келган терма жамоа мураббийи Раҳматжон Рўзиоҳунов “Қирол кубоги” турнири ҳақида ўз фикрлари билдириб ўтди.

"30 апрел куни Тошкент шаҳрида Осиё чемпионати старт олади. Бу мусобақа биз учун жуда муҳим бўлиб, унда шу йил Гамбург шаҳрида бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати учун лицензиялар ўйналади. Осиё чемпионати олдидан ўз вазн тоифасида етакчи бўлган боксчиларимизни сўнги синовдан ўтказиб олиш мақсадида “Қирол кубоги”да иштирок этдик. Ўйлайманки, иштирокимиз муваффақиятли бўлди. Мусобақада иштирок этган 18 та мамлакат терма жаомаларидан ҳеч бири тўлиқ таркибда совриндор бўлишга эришмади. Биз эса буни уддаладик. Натижалар бундан ҳам яхшироқ бўлиши мумкин эдик. Бироқ, биз – мураббийлар Ҳасанбой Дўсматов ва Шаҳрам Ғиёсовни финалга қўймасликка қарор қилдик. Улар турнирда ўзларини кўрсатиб бўлишганди. Бунда, кутилмаган жароҳатлардан қочиш ҳам кўзда тутилди. Эндиликда, Тошкент вилоятидаги “Янгиобод” ўқув машғулот базасида Осиё чемпионатига тайёргарлик кўришни давом эттирамиз" - деди Рўзиоҳунов.

Манба: uzreport.uz
Киритилди: 17:54, 12.04.2017.
Ўқилди: 4906 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.