Кириш Регистрация
14/01 16:30 Ироқ 1-2 Австралия
14/01 16:30 Таиланд 0-0 Хитой
14/01 22:30 Наполи 0-0 Парма
15/01 00:45 Интер 1-0 Лечче
15/01 22:30 Верона - Болонья
16/01 00:45 Комо - Милан
16/01 16:30 Япония - Иордания
16/01 20:30 Вьетнам - БАА

Марк Бартра: «Анча яхшиман, ҳаммага раҳмат» (фото)

Баҳо:
+ | -

Дортмунднинг «Боруссия» клуби ҳимоячиси Марк Бартра кеча бўлиб ўтиши керак бўлган "Монако"га қарши Чемпионлар лигаси ўйини олдидан автобус ёнида портлаш юз бергани сабабли жабрланганди. Футболчи Инстаграм орқали ўзининг ҳолати ҳақида маълумот бериб ўтди.

«Ҳаммага салом! Кўриб турганингиздек, анча яхшиман. Қўллаб-қувватлаш ва тилаклар учун ҳаммага раҳмат.

"Монако"га қарши ўйинда мен бор кучим билан "Боруссия"даги жамоадошларим ва мухлислар билан бирга бўламан», – дея ёзди Бартра.

Эслатиб ўтамиз, кеча «Боруссия» автобуси ёнида 3та портлаш юз берди. Бартра кичик жароҳат туфайли шифохонага етказилди. Ўйин эса чоршанба кунига кўчирилди.

Бартранинг ўнг қўлидаги суягида синиш қайд этилган ва футболчи операция қилинди. У мавсум сўнгида сафга қайтиши мумкин.

Манба: sports.ru
Киритилди: 20:22, 12.04.2017.
Ўқилди: 7405 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.