«Челси» бош мураббийи Антонио Конте «МЮ» клубига қарши ўйин арафасида 35 ёшли ҳужумчи Златан Иброҳимовични мақтади.
«Златан дунёнинг энг хавфли ҳужумчиларидан бири, буни ҳар доим айтганман. Ҳозир у фаолиятидаги энг яхши даврни ўтказмоқда. У буюк футболчи, энг яхши ўйинчи. Иброҳимович жамоавий ўйинда ҳам беқиёс. Мен учун у дунёнинг энг яхши футболчиларидан бири» - деди Конте.